Бугун Бухоро вилояти божхона бошқармасида сўз мулкининг султони, буюк аллома Алишер Навоий таваллудига бағишланган маънавий-маърифий тадбир бўлиб ўтди.
Унда Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси аъзоси, шоира, Гўзал Рўзиева Алишер Навоийнинг нафақат ўзбек миллий адабиёти, балки жаҳон адабиётидаги ўрни, ўзининг ижоди, инсоний ғоялари билан бутун дунёда эзгуликни, инсонпарварликни, яхшиликни тараннум этгани, тилшунослик равнақига қўшган улкан ҳиссаси ҳақида сўз юритди.
Навоий бобомизнинг ҳаёти ва ижодига бефарқ инсон топилмаса керак. Унинг асарларида эзгулик ва комил инсон тарбияси етакчилик қилади. Божхона ходимлари шоирнинг ижоди ва босиб ўтган ҳаёт йўли билан боғлиқ саволлар билан маърузачига мурожаат этишди ва жавоблар олишди.
9.02.2021