Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
Ҳазрат Навоийга бағишлаб ташкил қилинаётган тадбирлар давом этмоқда
1448
Бугун юртимизнинг барча ҳудудларида буюк аждодимиз, ўзбек тилининг ривожланишида ўчмас из қолдирган Алишер Навоийга бағишланган тадбирлар бўлиб ўтмоқда.

Шу каби тадбирлардан бири “Тошкент-АЭРО” ихтисослаштирилган божхона комплексида ҳам "Алишер Навоий ижодининг ўзбек адабиёти ва тарихида тутган ўрни" мавзусида бўлиб ўтди. Тадбир давомида “Ислом Каримов номидаги Тошкент халқаро аэропорти” чегара божхона пости инспектори Шохрух Тоштемиров томонидан Навоий бобомизнинг сара ғазаллари ва шеърлари ўқиб эшиттирилди.

Таъкидлаш жоизки Алишер Навоий бутун ҳаёти давомида ўзбек тили билан бир қаторда форсий тилда ҳам ижод қилиб, ўзидан бой маънавий мерос қолдирди. У форс тилида ёзган ғазалларига «Мухтара», «Ихтиро» деб сарлавҳа қўйган бўлиб, уларнинг сони 50 дан ортиқдир.

Ўз навбатида ҳозирги замон ёшлари шу каби улуғ аждодларимизнинг мерослари билан фахрланиб, уларнинг ишларини бардавом қилиб доимо ҳурмат ва иззатда тутишимиз ҳамда хотираларини ёд этишимиз лозим.

9.02.2021

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг