Божхона тўловларидан бўйин товлашга бўлган уриниш фош бўлди
Тезкор хабарлар
Мамлакатимизга импорт қилинаётган товарларнинг божхона тўловларини тўғри ва тўлиқ ундириш ҳамда давлат бюджетига ўтказилишини таъминлаш божхона органларининг асосий вазифаларидан бири ҳисобланади. Божхона тўловларини тўламаслик мақсадида товарларни бошқа ном билан ёки уларни миқдорини камайтириб кўрсатилишига қарши божхона органлари томонидан тизимли равишда қарши кураш олиб борилмоқда.