Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
Қинғир ишнинг қийиғи чиқди
1131
Божхона тўловларини четлаб ўтишга бўлган уринишларга қарши божхона органлари томонидан тизимли тарзда кураш олиб борилмоқда.
Қинғир ишнинг қийиғи чиқди

Наманган вилояти божхона бошқармаси Контрабандага қарши курашиш ва божхона аудити бўлими ходимлари Давлат хавфсизлик хизмати чегара қўшинлари ҳарбий хизматчилари билан ҳамкорликда Янгиқўрғон туманида тезкор тадбир ўтказишди.

Ўтказилган тезкор тадбир давомида Янгиқўрғон туманининг чегара олди ҳудудида яшовчи фуқаро Ю.А.нинг яшаш хонадони холислар иштирокида белгиланган тартибда кўздан кечирилди.

Натижада ушбу хонадонда Ўзбекистон Республикасининг акциз маркасига эга бўлмаган, хорижда ишлаб чиқарилган, рақамли маркировка кодлари бўлмаган жами 62 миллион сўмлик 4100 қути тамаки маҳсулотлари ноқонуний тарзда сақланаётганлиги аниқланди.

Яна бир ҳолатда, Янгиқўрғон туманида яшовчи фуқаро Қ.А.нинг яшаш хонадони холислар иштирокида белгиланган тартибда кўздан кечирилди.

Текширув давомида, ушбу хонадонда тегишли ҳужжатлари бўлмаган, хорижда ишлаб чиқарилган жами 45 миллион сўмлик қуруқ чой ҳамда қуруқ сут маҳсулотлари борлиги аниқланди.

Ҳозирда ушбу ҳолатлар юзасидан божхона органлари томонидан суриштирув ҳаракатлари давом эттирилмоқда.

 

2.04.2022

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг