Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
Андижонда йирик миқдордаги товар моддий бойликларини яширинча олиб киришга бўлган уринишга чек қўйилди
863
Товар-моддий бойликларни юртимизга турли яширин йўллар билан олиб киришга ҳамда давлат бюджетига тушиши лозим бўлган божхона тўловларини қинғир йўллар билан тўламасликка бўлган уринишлар божхоначилар томонидан ўз вақтида бартараф этилмоқда.
Андижонда йирик миқдордаги товар моддий бойликларини яширинча олиб киришга бўлган уринишга чек қўйилди

Хусусан, Андижон вилояти божхона бошқармасининг “Дўстлик” чегара божхона пости орқали юртимизга кириб келган “Mercedes-Benz” русумли юк автотранспорт воситаси белгиланган тартибда божхона кўригидан ўтказилди.

Ўтказилган божхона кўриги натижасида, юк кузатув ҳужжатларда кўрсатилмаган, умумий қиймати 1 млрд. 33,2 млн. сўмлик 1140 дона ёш болалар велосипеди ҳамда 480 000 дона электрод товарлари борлиги аниқланди.

Яна бир ҳолатда, мазкур пост орқали юртимизга кириб келган “VOLVO” русумли юк автотранспорт воситаси белгиланган тартибда божхона кўригидан ўтказилди.

Ўтказилган божхона кўриги натижасида, ҳужжатларда кўрсатиб ўтилмаган, умумий қиймати 890,9 млн. сўмлик 19 хил турдаги авто эҳтиёт қисмлари борлиги аниқланди.

Ҳозирда мазкур ҳолатлар юзасидан божхона органлари томонидан суриштирув ҳаракатлари давом эттирилмоқда.

26.03.2022

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг