Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
3,6 млрд. сўмлик найранг фош бўлди
797
Товар-моддий бойликларни юртимизга турли яширин йўллар билан олиб киришга бўлган уринишлар божхоначилар томонидан ўз вақтида бартараф этилмоқда.
3,6 млрд. сўмлик найранг фош бўлди

Жумладан, Бухоро вилояти божхона бошқармаси “Олот” чегара божхона пости орқали қўшни мамлакатдан юртимизга кириб келган юк автомашинаси белгиланган тартибда инспекцион кўрик мажмуаси ёрдамида божхона назоратидан ўтказилди.

Натижада, автоулов юкхонасида республикамиздаги масъулияти чекланган жамиятлардан бирининг номига олиб келинаётган юклар орасида юк кузатув ҳужжатларида кўрсатилганидан ортиқча ва юк кузатув ҳужжатларида кўрсатилмаган умумий қиймати 2,1 млрд. сўмлик жами 746 дона аввал фойдаланишда бўлган авто эҳтиёт қисмлари борлиги маълум бўлди.

Яна бир ҳолатда, ушбу постга қўшни давлатдан кириб келган юк автотранспорт воситаси божхона кўригидан ўтказилганда, юк кузатув ҳужжатларида кўрсатилганидан ортиқча бўлган, қиймати 1,5 млрд. сўмлик жами 578 дона аввал фойдаланишда бўлган авто эҳтиёт қисмлари борлиги маълум бўлди.

Ҳозирда юқоридаги ҳолатлар юзасидан божхона органлари томонидан суриштирув ҳаракатлари давом эттирилмоқда.

 

26.03.2022

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг