Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
Заргарлик буюмларини яширинча олиб киришга бўлган уриниш наф бермади
924
Юртимизга заргарлик буюмларини яширинча олиб киришга бўлган уринишларга қарши божхона органлари томонидан тизимли тарзда кураш олиб борилмоқда.
Заргарлик буюмларини  яширинча олиб киришга бўлган уриниш наф бермади

Тошкент халқаро аэропортига хориждан учиб келган фуқаро М.М.нинг хатти-ҳаракатлари божхоначилар эътиборини тортди ва ушбу фуқаро ўрнатилган тартибда шахсий кўрикдан ўтказилди.

Натижада, ушбу шахс ўз тана аъзоларига олиб кириш меъёридан ортиқча бўлган, умумий қиймати 20 миллион сўмлик 48,8 грамм тилладан ясалган заргарлик буюмларини яширганлиги аниқланади.

Ҳозирда ушбу ҳолат юзасидан суриштирув ҳаракатлари давом эттирилмоқда.

5.04.2022

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг