Жумладан, Фарғона вилояти божхона бошқармаси Шахсий хавфсизлик бўлими ходимлари томонидан ўтказилган тезкор тадбир давомида Қўқон шаҳрида фаолият юритаётган корхона номига хориждан олиб келинган “Манометр” товарларини “эркин муомалага чиқариш” божхона режимига расмийлаштириш учун тақдим этилган божхона юк декларацияси асосида божхона кўригидан ўтказилди ҳамда товарнинг ташқи иқтисодий фаолият товар номенклатураси бўйича таснифланиши ўрганилди.
Натижада, корхона ходимлари томонидан божхона омборида сақланаётган божхона режимига расмийлаштирилмаган мазкур товарларнинг бир қисми божхона органининг рухсатисиз олиб чиқиб кетилгани ҳамда божхона тўловларини камайтириб тўлаш мақсадида товарнинг ТИФ ТН коди божхона юк декларациясида нотўғри кўрсатилганлиги аниқланди. Божхона органининг рухсатисиз олиб чиқиб кетилган 21 минг дона “Манометр” товарлари божхона омборига келтирилиб, дастлабки қиймати 2 миллиард 280 миллион сўмлик жами 38 000 дона “Манометр” товарлари ҳолатга аниқлик киритилгунга қадар вақтинча сақловга олинди.
Ҳозирда ҳолат юзасидан божхона органлари томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.
2.04.2022