Тезкор тадбир давомида, фуқаро бошқарувида бўлган оқ рангли “Кобальт” русумли транспорт воситаси Тошкент шаҳар Бектемир тумани ҳудудида тўхтатилиб, кўздан кечирилди.
Натижада, транспорт воситасининг салони ва юкхонасида хорижда ишлаб чиқарилган, Ўзбекистон Республикасига қонуний олиб кирилганлигини тасдиқловчи ҳужжатлари бўлмаган қиймати 129 млн. сўмлик 1005 қути биологик актив қўшимчалар борлиги аниқланди.
Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан суриштирув ҳаракатлари давом эттирилмоқда.
5.04.2022