Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
Сифати кафолатланмаган дори воситалари тўхтатиб қолинди
831
Сифати кафолатланмаган дори воситаларининг яширин айланмасига қарши божхона органлари томонидан тизимли тарзда кураш олиб борилмоқда.
Сифати кафолатланмаган дори воситалари тўхтатиб қолинди

Хусусан, Тошкент халқаро аэропортига хорижий авиарейс билан  учиб келган фуқаро У.Г.нинг юклари ўрнатилган тартибда божхона кўригидан ўтказилганида, юклар орасида божхона назоратига тақдим этилмаган ва жисмоний шахслар томонидан шахсий эҳтиёжлар учун олиб кириладиган меъёрлардан ортиқча бўлган 138 дона сифати кафолатланмаган дори воситалари борлиги аниқланди.

Мазкур рейс билан учиб келган яна бир фуқаронинг юклари ўрнатилган тартибда божхона кўригидан ўтказилганида, уларнинг ичида ҳам қиймати 20 миллион сўмлик 212 дона сифати кафолатланмаган дори воситалари борлиги аниқланди.

Ҳозирда ушбу ҳолатлар юзасидан суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

2.04.2022

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг