Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
Йирик миқдордаги товар моддий бойликларини яширинча олиб киришга бўлган уринишга чек қўйилди
876
Яширин иқтисодиётни қисқартириш божхона органлари олдидаги устувор вазифалардан биридир.
Йирик миқдордаги товар моддий бойликларини яширинча олиб киришга бўлган уринишга чек қўйилди

Жумладан, Тошкент шаҳар божхона бошқармаси Контрабандага қарши курашиш ва божхона аудити бўлими ходимлари томонидан “Чуқурсой” божхона пости ходимлари билан ҳамкорликда хориждан юк контейнерида келтирилган товарлар божхона кўригидан ўтказилди.

Божхона кўриги давомида темир йўл контейнерида кириб келган товарларнинг божхона тўловлари товарларнинг ҳар бир донасига ҳисоблансада, ҳужжатларда товарларнинг миқдори қайд этилмаганлиги аниқланди.

Натижада, 5 млрд. 344 млн. сўмлик 23 800 дона маиший техника товарлари ҳолатга аниқлик киритилгунга қадар вақтинча сақловга олинди.

Ҳозирда ҳолат юзасидан суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

3.04.2022

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг