Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
Салкам 1,7 миллиард сўмлик товар моддий бойликларни яширинча олиб киришга бўлган уриниш фош бўлди
844
Товар-моддий бойликларни мамлакатимиз чегараларидан ноқонуний йўллар орқали олиб киришга бўлган уринишларга божхона органлари томонидан ўз вақтида чек қўйилмоқда.
Салкам 1,7 миллиард сўмлик товар моддий бойликларни яширинча олиб киришга бўлган уриниш фош бўлди

Жумладан, Тошкент шаҳар божхона бошқармаси “Чуқурсой” ТИФ божхона пости ходимлари томонидан хориждан юк контейнерида юртимизда фаолият олиб борувчи жамиятлардан бирининг номига келтирилган товарлар белгиланган тартибда божхона кўригидан ўтказилди.

Натижада,  контейнерда БЮД ва юк ҳужжатларида кўрсатилмаган қиймати 1 млрд. 684 млн. сўмлик товар моддий бойликлар борлиги аниқланди.

Дастлабки ҳисоб-китобларга кўра, юқоридаги товарларга 221 млн. сўм қўшимча божхона тўловлари ҳисобланди.

Мазкур товарлар ҳолатга аниқлик киритилгунга қадар вақтинчалик сақловга олиниб, тегишли процессуал ҳужжатлар расмийлаштирилди.

Ҳозирда ушбу ҳолат юзасидан божхона органлари томонидан суриштирув ҳаракатлари давом эттирилмоқда.

28.03.2022

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг