Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
Юртимизга патрон олиб кириш режаси фош бўлди
985
Ўқотар қуроллар ва уларнинг патронларини юртимизга турли қинғир йўллар билан яширинча олиб киришга бўлган уринишларга қарши божхона органлари томонидан тизимли тарзда кураш олиб борилмоқда.
Юртимизга патрон олиб кириш режаси фош бўлди

Юртимизга хорижий авиарейс билан учиб келган фуқаро М.М.нинг хатти-ҳаракатлари божхоначилар эътиборини тортди ва ушбу шахс ўрнатилган тартибда божхона кўригидан ўтказилди.

Натижада, унинг юклари орасида божхона назоратига тақдим этилмаган 1 дона 9 мм. калибрдаги ўқотар қурол патрони борлиги аниқланди.

Яна бир ҳолатда юртимизга хорижий авиарейс билан учиб келган фуқаро И.А.нинг юклари кўздан кечирилганида, юклар орасида 1 дона “МКЕ d6 20” ёзувли ўқотар қурол патрони борлиги аниқланди.

Ҳозирда юқоридаги ҳолатлар юзасидан терговга қадар суриштирув ҳаракатлари давом эттирилмоқда.

7.04.2022

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг