Жумладан, Наманган вилояти божхона бошқармаси Контрабандага қарши курашиш ва божхона аудити бўлими ходимлари Давлат хавфсизлик хизмати чегара қўшинлари ҳарбий хизматчилари билан ҳамкорликда Янгиқўрғон туманида тезкор тадбир ўтказишди.
Ўтказилган тезкор тадбирда фуқаро А.Н. бошқарувидаги “Нексия-2” русумли автомашина белгиланган тартибда тўхтатилиб, кўздан кечирилди.
Натижада, ушбу автомашинада тегишли ҳужжатлари бўлмаган, хорижда ишлаб чиқарилган, умумий қиймати 114 миллион сўмлик 38 дона телевизорлар борлиги аниқланди.
Ҳозирда ушбу ҳолат юзасидан божхона органлари томонидан суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда.
2.04.2022