Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
Юк автомашинасидаги найранг иш бермади
1031
Божхона органлари томонидан давлат бюджетига тушадиган божхона тўловларини тўғри ва тўлиқ ундириш, “яширин иқтисодиёт”нинг илдиз отишига йўл қўймаслик борасидаги ишлар тизимли равишда амалга оширилмоқда.
Юк автомашинасидаги найранг иш бермади

Хусусан, Қорақалпоғистон Республикаси божхона бошқармаси Контрабандага қарши курашиш ва божхона аудити бўлими ходимлари томонидан “Даут-ота” чегара божхона пости орқали юртимизга кириб келган, фуқаро Д.Ш бошқарувидаги “DAF” русумли юк автотранспорт воситаси божхона кўригидан ўтказилди.

Натижада, ҳужжатларда кўрсатилганидан ортиқча бўлган ва божхона тўловларидан қочиш мақсадида ҳужжатларда тўлиқ кўрсатилмаган, дастлабки сўровга кўра умумий қиймати 100 миллион сўмга тенг бўлган жами 20 дона пластмас ва резина қуйиш учун шакллар борлиги аниқланди.

Мазкур ҳолат юзасидан божхона органлари томонидан суриштирув ҳаракатлари давом эттирилмоқда.

2.04.2022

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг