Хусусан, Андижон вилояти божхона бошқармаси “Дўстлик” чегара божхона пости орқали қўшни мамлакатга йўл олган фуқаро М.Я.нинг хатти-ҳаракатлари божхоначилар эътиборини тортди ва ушбу шахс ўрнатилган тартибда кўрикдан ўтказилди.
Натижада, ушбу шахснинг ёнида декларацияда кўрсатилмаган ва божхоначиларнинг оғзаки сўровида маълум қилинмаган, олиб чиқиш меъёридаги нақд хорижий валютадан ортиқча бўлган 1225 АҚШ доллари мавжуд эканлиги аниқланди.
Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан божхона органлари томонидан суриштирув ҳаракатлари давом эттирилмоқда.
26.03.2022