Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
Яна картошка ичида! Бу сафар божхоначилар картошка ичига яширилган нақд 154 кг.дан ортиқ гиёҳвандлик воситаларини фош қилишди
1266
Гиёҳвандликка қарши курашнинг янги усул ва воситалари амалиётга жорий қилингани сайин наркокурьерлар ҳам гиёҳванд моддаларни яширишнинг ҳеч ким кутмаган қинғир усулларини қўллай бошлашади.
Яна картошка ичида! Бу сафар божхоначилар картошка ичига яширилган нақд 154 кг.дан ортиқ гиёҳвандлик воситаларини фош қилишди

Бу эса давлат божхона хизмати органларидан доимий хушёрлик, синчковлик ва зийракликни талаб этади.

Сурхондарё вилояти божхона бошқармаси “Айритом” чегара божхона пости ходимлари Давлат хавфсизлик хизмати чегара қўшинлари ҳарбий хизматчилари билан ҳамкорликда йирик миқдордаги гиёҳвандлик воситасининг навбатдаги яширин айланмасини фош қилишди.

Сурхондарё вилояти божхона бошқармаси “Айритом” чегара божхона постига қўшни мамлакатдан кириб келган юк автотранспорт воситаси республикамизда транзит тарзида ҳаракатланиб, қўшни давлатга чиқиб кетиши лозим эди. Ҳужжатларга кўра, унга 533 та қопда 22 тоннадан зиёд картошка юкланган.

Ўрнатилган тартибда ушбу транспорт воситаси постдаги инспекцион кўрик мажмуаси орқали кўздан кечирилганида, юкларнинг рентген тасвири божхона ходимларини шубҳалантириб қўйди.

Натижада, автомашинадаги картошка солинган 533 та қопнинг 38 тасига 1305 дона моҳирлик билан тайёрланган картошка шаклидаги ўрамлар – гиёҳвандлик воситалари жойлангани фош бўлди.

Мазкур ўрамлардаги “гашиш” гиёҳвандлик воситасининг умумий оғирлиги 154 кг. 90 гр.ни ташкил қилди.

Маълумот ўрнида айтиб ўтиш керакки, қонунбузарлар ўз қинғирлигини яшириш мақсадида ҳар бир ўрамга полиэтилен, нусха кўчиришда фойдаланиладиган қора қоғоз ва герметик скотч ёрдамида ишлов беришган.Ҳозирда юқоридаги ҳолат юзасидан божхона органлари томонидан жиноят иши қўзғатилди.

28.03.2022

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг