Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
Тезкор хабарлар
“Внуково-Самарқанд” авиарейсидан қарийб 5 млн. сўмлик радиоэлектрон воситалар ушлаб қолинди Тезкор хабарлар

Самарқанд халқаро аэропортига “Внуково-Самарқанд” йўналишидаги авиарейс билан учиб келган фуқаро А.Ж. “яшил” йўлак орқали божхона назорати зонасидан ўтиш вақтида ундан Ўзбекистон Республикасига олиб кирилишида махсус рухсатнома талаб қилинадиган товарлар бор йўқлиги оғзаки сўралди. Фуқаро бундай товарлар йўқлигини айтганидан сўнг унга тегишли бўлган багаж сумкаси холислар иштирокида текширилди.

8.08.2018

ЯНТОҚ ОРАСИДАГИ КАННАБИС Тезкор хабарлар

Гиёҳвандлик ўсимликларини етиштириш қонунан тақиқланганлиги туфайли қонунбузарлар томонидан тури хилдаги ҳийла-найранглар ўйлаб топилаверади. Бунинг исботи сифатида, куни кеча Бухоро вилояти божхона бошқармасининг Контрабанда ва божхона қонунчилиги бузилишига қарши курашиш бўлими ходимлари томонидан аниқланган ҳолатни айтишимиз мумкин.

4.08.2018

САМАРҚАНДДА "ЯШИЛ" ЙЎЛАК ОРҚАЛИ ЯРОҚСИЗ ТИББИЙ УСКУНАЛАР ОЛИБ ЎТИЛИШИ ОЛДИ ОЛИНДИ Тезкор хабарлар

Самарқанд халқаро аэропортига “Домодедово-Самарқанд” йўналишидаги 612-рақамли авиарейс билан учиб келган Ўзбекистон Республикаси фуқароси Н.М. “яшил” йўлак орқали божхона назорати зонасидан ўтиш вақтида ундан Ўзбекистон Республикасига олиб кирилишида махсус рухсатнома талаб қилинадиган товарлар бор йўқлиги оғзаки сўралди. Фуқаро бундай товарлар йўқлигини айтганидан сўнг унга тегишли бўлган багаж сумкаси холислар иштирокида текширилди.

4.08.2018

Божхоначилар “Lexus” машинасига яширилган “Феттер” патронларини аниқлашди Тезкор хабарлар

Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 246-моддасига биноан божхона назоратини четлаб ёки божхона назоратидан яшириб, декларациясиз ўқ-дориларни Ўзбекистон Республикасининг божхона чегарасидан ўтказиш учун жиноий жавобгарлик белгиланган.

3.08.2018

Наманган вилоятида чўғланма лампаларнинг ноқонуний айланмасига чек қўйилди Тезкор хабарлар

Наманган вилояти божхона бошқармасининг Контрабанда ва божхона қонунчилиги бузилишига қарши курашиш бўлими ходимлари томонидан вилоятнинг Уйчи тумани чегара олди ҳудудида ўтказилган тезкор тадбир давомида чўғланма лампаларнинг ноқонуний айланмасига чек қўйилди.

2.08.2018

Божхоначилар “Матиз”га яширилган зараркунандаларга қарши воситаларни тўхтатиб қолишди Тезкор хабарлар

Фарғона вилояти божхоначилари инсон саломатлиги учун жиддий хавф туғдириши мумкин бўлган ўсимлик зараркунандаларига қарши кимёвий воситаларни ташиш ва сақлаш талабларига риоя қилмаган ҳолда айланма йўллар орқали юртимизга кўп миқдорда олиб киришга уриниш ҳолатига чек қуйишди.

2.08.2018

Божхоначилар “Toyota” томига яширилган “Gаlахy”ларни аниқлашди Тезкор хабарлар

Тошкент вилояти божхона бошқармаси ходимлари томонидан уяли алоқа воситалари ва аксессуарларининг юртимизга ноқонуний олиб кирилишига қарши кескин кураш олиб борилмоқда.Шунга қарамай фуқаролар томонидан турли найранглар ишлатиб, уяли алоқа воситаларини олиб киришга бўлган уринишлар учраб турибди.

2.08.2018

Сифати кафолатланмаган биологик фаол қўшимчалар тўхтатиб қолинди Тезкор хабарлар

Божхона ходимлари сифати кафолатланмаган маҳсулотларнинг мамлакатимизга ноқонуний олиб кирилишини олдини олишмоқда.

2.08.2018

Божхоначилар Шаржадан учиб келган қоидабузарларни тўхтатиб қолишди Тезкор хабарлар

Тошкент халқаро аэропорти божхоначилари Бирлашган араб амирликларининг Шаржа шаҳридан учиб келган йўловчиларни божхона назоратидан ўтказиш чоғида товар-моддий бойликларни юртимизга ноқонуний олиб ўтишга уриниш билан боғлиқ қонунбузарлик ҳолатларини фош этишди.

31.07.2018

Самарқандлик божхоначилар “каннабис” парваришлаётган “боғбон”ни фош этишди Тезкор хабарлар

Самарқанд вилояти божхоначилари Самарқанд туман ИИБ ходимлари билан ҳамкорликда Самарқанд тумани “Янгиобод” МФЙда яшовчи фуқаро М.М.га тегишли хонадонда холислар иштирокида тезкор-қидирув тадбири ўтказишди.

28.07.2018

Навбатдаги “Milano”чилар қўлга олинди Тезкор хабарлар

Тамаки маҳсулотларининг ноқонуний айланмасига чек қўйиш, акциз маркасиз ёҳуд бошқа давлатларнинг акциз ёрлиғига эга бўлган тамаки маҳсулотларининг олиб кирилишининг олдини олиш божхона органлари зиммасига юкланган муҳим вазифалардан бири ҳисобланади.

28.07.2018

Ҳужжатсиз товарларнинг ноқонуний айланмасига чек қўйилди Тезкор хабарлар

Божхона органларига юклатилган асосий вазифаларидан бири мамлакатимиз ҳудудида контрабанда товарларининг ноқонуний ҳаракатини олдини олиш ҳамда маҳаллий ишлаб чиқарувчиларни қўллаб-қувватлашдир.

25.07.2018

БОЖХОНА ЧЕГАРАСИДАГИ “ЯШИЛ ЙЎЛАК” яратилган имкониятдан фуқаролар қай тарзда фойдаланмоқда? Тезкор хабарлар

Маълумки, божхона чегаралари орқали ҳаракатланаётган фуқароларни божхона расмийлаштирувидан ўтказиш шароитларини жаҳон стандартларига мувофиқлигини таъминлаш, божхона расмиятчилигини соддалаштириш, назоратнинг самарали усулларини қўллаш, шу билан бирга туризмни ривожлантириш учун янада қулай шароитларни яратиш мақсадида қатор чора-тадбирлар амалга оширилмоқда.

25.07.2018

Яшириш фойда бермади Тезкор хабарлар

Жисмоний шахслар томонидан божхона чегараси орқали товарларни олиб ўтишнинг амалдаги тартибларига кўра, жисмоний шахслар мамлакатимизга алкоголь маҳсулотлари, шу жумладан пивони 2 литргача, тамаки маҳсулотларини эса 10 та қутигача божсиз олиб киришлари мумкин

24.07.2018

86 миллион сўмлик уяли телефонларнинг ноқонуний айланмасига чек қўйилди Тезкор хабарлар

Кейинги йилларда республикамизда ҳамма соҳалар қатори, Радиотехника, телекоммуникация ва алоқа сифатини яхшилашга доир ислоҳотлар амалга оширилмоқдаки, бунинг натижасида, арзон мобиль алоқа фаолияти йўлга қўйилди деб тўла ишонч билан айтишимиз мумкин. Шунга яраша, абонентлар эҳтиёжларидан келиб чиқиб, бугунги савдо расталарида ҳам, сифати кафолатланган ва энг сўнгги русумдаги мобил телефонлар тўлиб бормоқда

24.07.2018

Маънавий таҳдидларнинг олди олинмоқда Тезкор хабарлар

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 15 декабрдаги “Ташқи бозорларда маҳаллий маҳсулотларни рақаботдошлигини таъминлаш ва экспортини рағбатлантиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПФ-5286-сонли Фармонига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси ва инсоният хавфсизлигига қарши, ҳудудий яхлитликни, давлат суверинитети ва сиёсий мустақилликни бузишга қаратилган босма нашриёт маҳсулотлари, қўлёзмалар, расмлар, фотосуратлар, фотоплёнкалар, негативлар, кино, видео ва аудио маҳсулотлари, овоз ёзилган материаллар, шунингдек уруш, терроризм, зўравонлик, миллий ажратиш ва диний қаршилик, ирқчилик ва унинг турларини (антисемитизм ва фашизм) тарғиб этувчи ҳамда порнографик мазмундаги материалларни олиб кириш тақиқланган.

24.07.2018

Эски қалъадаги хонадондан гиёҳванд ўсимлиги топилди Тезкор хабарлар

Наркотик моддалар – табиийки инсониятни йўқлик сари етакловчи, унинг умрини ҳазон қилувчи оғудир. Унга қарши кураш эса, бугуннинг долзарб масаласи бўлиб қолмоқда.

24.07.2018

Супурги экини орасига нима экилган эди? Тезкор хабарлар

Божхоначилар томонидан гиёҳванд моддаларнинг ғайриқонуний айланишига қарши кураш йўналишида олиб борилаётган тезкор чора-тадбирлар натижасида кўплаб мудҳиш жиноятларнинг олди олинмоқда.

24.07.2018

Фольга қоғози кумуш буюмларни яшира олмади Тезкор хабарлар

Самарқанд вилояти божхона бошқармаси ходимлари томонидан заргарлик буюмларини қонунга хилоф равишда Республика ҳудудига олиб кириш билан боғлиқ яна бир ҳолат фош этилди

24.07.2018

Истанбулдан юртимизга яшил йўлак орқали дрон олиб кирмоқчи бўлган шахс тўхтатиб қолинди Тезкор хабарлар

Амалдаги тартибларга мувофиқ мамлакатимиз ҳудудига учувчисиз учиш қурилмаларни олиб кириш тақиқланган. Аммо айрим фуқаролар томонидан ноқонуний йўллар билан учувчисиз учиш аппаратларини олиб келиш ҳолатлари учрамоқда.

23.07.2018

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг