Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
Истанбулдан юртимизга яшил йўлак орқали дрон олиб кирмоқчи бўлган шахс тўхтатиб қолинди
2033
Амалдаги тартибларга мувофиқ мамлакатимиз ҳудудига учувчисиз учиш қурилмаларни олиб кириш тақиқланган. Аммо айрим фуқаролар томонидан ноқонуний йўллар билан учувчисиз учиш аппаратларини олиб келиш ҳолатлари учрамоқда.

Яқинда Тошкент халқаро аэропорти божхоначилари «Истанбул-Тошкент»  йўналиши бўйича учиб келган фуқаро О.Р.га тегишли бўлган юкларни божхона кўригидан ўтказиш жараёнида шу каби қонунбузарлик ҳолатини фош этишди. 

Ушбу шахс божхона ходимининг оғзаки сўровида айтилмаган, ва декларацияланмаган «Preo RQ77 Smart drone» русумли учувчисиз учиш аппаратини юртимизга “яшил” йўлак орқали яширинча олиб кирмоқчи бўлган экан.

Ҳозирда ушбу ҳолат юзасидан текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

 

 

Давлат божхона қўмитаси

Ахборот хизмати

23.07.2018

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг