Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
ЯНТОҚ ОРАСИДАГИ КАННАБИС
2200
Гиёҳвандлик ўсимликларини етиштириш қонунан тақиқланганлиги туфайли қонунбузарлар томонидан тури хилдаги ҳийла-найранглар ўйлаб топилаверади. Бунинг исботи сифатида, куни кеча Бухоро вилояти божхона бошқармасининг Контрабанда ва божхона қонунчилиги бузилишига қарши курашиш бўлими ходимлари томонидан аниқланган ҳолатни айтишимиз мумкин.
ЯНТОҚ ОРАСИДАГИ КАННАБИС

Фуқаро Н.Ю, ҳали қурилиши тугалланмаган иморатлар ичидаги ер майдонида янтоқ ўсимликлари орасига 6 туп каннабис гиёҳвандлик ўсимлигини етиштиришга уринган. Аммо, божхоначиларнинг ҳушёрлиги ва  олиб борилаётган тезкор тадбирлар натижасида мазкур жиноятга ўз вақтида чек қўйилди.

Бухоро вилоят ИИБ Эксперт Криминалистика бўлими мутахассислари ҳам мазкур ўсимликларнинг каннабис эканлигини тасдиқлашди. Шунингдек, ўсимликлар карантини ҳудудий инспекциясининг агрохулосасига биноан ушбу ўсимликларга нисбатан бажарилиши лозим бўлган барча агротехник тадбирлар амалга оширилганлиги ҳамда парвариш қилинганлиги ўз тасдиғини топди.  

Ҳозирда юқоридаги  ҳолат юзасидан фуқаро Н.Юга нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят Кодексининг 270-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.

Бухоро вилояти божхона

бошқармаси Ахборот хизмати

 

 

4.08.2018

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг