Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
Наманган вилоятида чўғланма лампаларнинг ноқонуний айланмасига чек қўйилди
1733
Наманган вилояти божхона бошқармасининг Контрабанда ва божхона қонунчилиги бузилишига қарши курашиш бўлими ходимлари томонидан вилоятнинг Уйчи тумани чегара олди ҳудудида ўтказилган тезкор тадбир давомида чўғланма лампаларнинг ноқонуний айланмасига чек қўйилди.

Фуқаро В.Х. бошқарувида бўлган “Дамас”  русумли автомашина холислар иштирокида кўздан кечирилганида автотранспорт воситаси салон қисмида фуқаро А.М.га тегишли бўлган Қирғистон Республикасидан Ўзбекистон республикасига ноқонуний равишда айланма йўллар орқали олиб ўтилган, хорижда ишлаб чиқарилган, ҳеч қандай ҳужжатлари бўлмаган, умумий қиймати  қарийб 20 миллион сўмлик, 47 дона картон каробкаларга жойланган 5640 дона 100 ВТли электр чўғланма лампочка товарлари борлиги аниқланди.

Эслатиб ўтамиз Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2015 йил 20 октябрдаги “Энергияни тежайдиган лампалар маҳаллий ишлаб чиқарилишини кенгайтириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 299-сонли қарорига кўра, электр чўғланма лампаларни 2016 йил 1 июлдан эркин муомалага чиқариш ва 2017  йил 1 январдан бошлаб эса Ўзбекистон Республикаси худудида реализация қилиниши тақиқланган.

Ушбу ҳолат юзасидан текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

 

Наманган вилоят

божхона бошқармаси

Ахборот хизмати

2.08.2018

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг