Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
Божхоначилар Шаржадан учиб келган қоидабузарларни тўхтатиб қолишди
2538
Тошкент халқаро аэропорти божхоначилари Бирлашган араб амирликларининг Шаржа шаҳридан учиб келган йўловчиларни божхона назоратидан ўтказиш чоғида товар-моддий бойликларни юртимизга ноқонуний олиб ўтишга уриниш билан боғлиқ қонунбузарлик ҳолатларини фош этишди.
Божхоначилар Шаржадан учиб келган қоидабузарларни тўхтатиб қолишди

«Яшил» йўлак орқали ҳаракатланаётган фуқаро И.Ш.нинг сумкаси назорат тартибида божхона кўригидан ўтказилганда ушбу шахс божхона назоратига тақдим қилинмаган ва божхона ходимининг оғзаки сўровида айтилмаган, жисмоний шахслар учун белгиланган олиб кириш меъёридан ортиқ бўлган, умумий нархи 45 милион сўмдан ортиқ турли парфюмерия воситалари ва уяли телефонларни юртимизга ноқонуний олиб кирмоқчи бўлганлиги фош бўлди.

Худди шу рейс билан учиб келиб, “қизил”  йўлак орқали ҳаракатланаётган фуқаро Н.М. ўзи билан олиб келаётган белгиланган меъёрдан ортиқ товарларини йўловчи декларациясида қайд этиши лозим эди. Аммо ундай бўлмади.

Контрабандага ва божхона қонунчилиги бузилишига қарши курашиш бўлими ходимлари ушбу шахсни тўхтатиб, унинг сумкасини назорат тартибида божхона кўригидан ўтказишганда, унинг ичида божхона назоратига тақдим қилинмаган ва божхона ходимининг оғзаки сўровида айтилмаган, жисмоний шахслар учун белгиланган олиб кириш меъёридан ортиқ бўлган, умумий нархи 80 миллион сўмлик уяли телефонлар, планшетлар, қўл соатлари ва уяли телефон дисплейлари борлиги аниқланди.

Ҳозирда ушбу ҳолатлар юзасидан текширув ҳаракатлари давом эттирилмоқда.

 

31.07.2018

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг