Фарғона туманининг Қирғизистон Республикаси билан чегарадош “Водил-Фарғона” йўналишида ҳаракатланаётган фуқаро Б.З.бошқарувидаги “Матиз” русумли автомашина божхона ходимлари томонидан тўхтатилиб, ўрнатилган тартибда кўздан кечирилди. Ушбу шахс автомашина салонига қайта сотиш мақсадида кўринмайдиган қилиб кимёвий воситаларни жойлаб, Фарғона шаҳар ҳудудига олиб кетаётганлиги аниқланди.
Автомашина холислар иштирокида кўздан кечирилганда эса, унинг салони ва юкхонасида кимёвий воситаларини ташиш талабларига риоя этмаган ҳолда муқаддам Қирғизистон Республикасидан чегара назорати ўрнатилмаган айланма йўллар орқали олиб кирилган, хорижда ишлаб чиқарилган 90 литр суюқ ҳолда ва 30 килограм қоғоз пакетларга қадоқланган кимёвий воситалар борлиги аниқланди.
Ҳар хил ўсимлик зараркунандаларига қарши кимёвий воситаларни уларнинг таркибини билмаган ҳолда фойдаланиш инсон саломатлиги учун шубҳасиз зарар келтириши аниқ. Чунки, ҳар хил шароитларда ва белгиланган меъёрларга риоя қилинмаган ҳолда ташилган кимёвий воситалар фойда келтириш ўрнига касаллик ва зараркунандаларни янада кўпайтириб юбориши мумкин. Ҳозирда юқоридаги ҳолат юзасидан текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Фарғона вилояти божхона бошқармаси
Ахборот хизмати
Ш.Мирзаев
2.08.2018