Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
Самарқандлик божхоначилар “каннабис” парваришлаётган “боғбон”ни фош этишди
1818
Самарқанд вилояти божхоначилари Самарқанд туман ИИБ ходимлари билан ҳамкорликда Самарқанд тумани “Янгиобод” МФЙда яшовчи фуқаро М.М.га тегишли хонадонда холислар иштирокида тезкор-қидирув тадбири ўтказишди.

Тадбир давомида инспектор-кинолог ходимга бириктирилган гиёҳвандлик воситаларни қидириб топишга мўлжалланган хизмат ити ёрдамида хонадондан яшил рангли, ўткир ҳидли, ҳўл ҳолдаги соф оғирлиги 2 кг. 68 граммни ташкил этувчи “каннабис” гиёҳвандлик ўсимлиги ва қуруқ ҳолда ўзига хос ўткир ҳидли умумий соф оғирлиги 77,94 грамм “марихуана” гиёҳвандлик воситаси борлиги аниқланди.

Дастлабки суриштирув жараёнида маълум бўлишича фуқаро М.М. “ажал” уруғларини баҳор ойларида ўзи яшаш хонадонига экиб, парвариш қилганлиги маълум бўлди. Тадбирга жалб этилган мутахассислар ҳам ушбу гиёҳвандлик ўсимликлари экилиб, махсус парвариш қилинганлигини тасдиқлашди.

Ҳозирда ушбу ҳолатлар юзасидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Ёши 60 ни қоралаб қолган фуқаро М.М.ушбу жиноий ҳаракатлари учун энди Қонун олдида жавоб беради.

Эслатиб ўтамиз, “марихуана” гиёҳвандлик воситаси – “Гиёҳвандлик воситалари тўғрисида”ги БМТнинг 1961 йилги Ягона Конвенциясининг I рўйхатига киритилган. Эксперт хулосасига кўра Наркотик моддалар устидан назорат қилиш бўйича Ўзбекистон Республикаси Давлат Комиссиясининг 2016 йил 22 мартдаги 13-16-сон қарори билан “марихуана” Ўзбекистон Республикасида тақиқланган гиёҳвандлик ўсимликлари ва воситалари туркумига киради.    

 

 

Самарқанд вилояти божхона

бошқармаси ахборот хизмати

 

 

 

28.07.2018

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг