Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
Эски қалъадаги хонадондан гиёҳванд ўсимлиги топилди
1812
Наркотик моддалар – табиийки инсониятни йўқлик сари етакловчи, унинг умрини ҳазон қилувчи оғудир. Унга қарши кураш эса, бугуннинг долзарб масаласи бўлиб қолмоқда.
Эски қалъадаги хонадондан гиёҳванд ўсимлиги топилди

Гиёҳвандлик моддаларининг ноқонуний муомаласи билан шуғулланаётган шахсларни аниқлаш мақсадида, Бухоро вилояти божхона бошқармаси Контрабанда ва божхона қонунчилиги бузилишига қарши курашиш бўлими ходимлари томонидан тезкор тадбир ўтказилди. 

Қоракўл туманининг Эски Қалъа маҳалласида истиқомат қилувчи фуқаро  А.Фнинг хонадони  холислар иштирокида кўздан кечирилганда, унинг экин майдонида алоҳида парвариш қилиб келинаётган “каннабис” ўсимлиги борлиги аниқланди.

Вилоят ИИБ Эксперт-криминалистика бўлими ҳам ўз хулосасида, ушбу ўсимликни тақиқланган гиёҳвандлик экини ҳисобланган “Каннабис” эканлиги, унинг вазни 4100 граммни ташкил этиши ҳамда таркибида фаол гиёҳвандлик воситаси борлигини тасдиқлади.

Хозирда ушбу ҳолат юзасидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Бухоро вилояти божхона

бошқармаси  Ахборот хизмати

24.07.2018

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг