Тошкент вилояти божхона бошқармаси ходимлари томонидан тамаки маҳсулотларининг божхона чегаралари орқали ноқонуний олиб ўтилишига қарши кескин чоралар кўрилмоқда. Шунга қарамай бундай ҳолатлар ҳали ҳамон учраб турибди.
Ана шундай ҳолатлардан бири, Тошкент вилояти божхона бошқармаси Контрабанда ва божхона қонунчилиги бузилишига қарши курашиш бўлими ходимлари ва ҳуқуқни мухофаза қилувчи бошқа идоралар вакиллари билан хамкорликда олинган тезкор маълумотларга асосан, Бекобод шаҳрининг қўшни давлат билан чегарадош худудида ўтказилган тезкор тадбир натижасида М. А. ноқонуний тарзда 5 нафар шахси номаълум шериклари иштирокида чегара тўсиқларини бузиб ўтган холда 6 дона қопларда Ўзбекистон Республикаси акциз маркаси билан маркаламанмаган жами, қиймати салкам 108 млн. сўмлик, 13497 қути “Milano” (New York, Paris, London) номли тамаки маҳсулотларини олиб киришга бўлган уринишлари бесамар кетди.
Ҳозирда юқоридаги ҳолатлар юзасидан тергов олди текшириш ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Рақамларга мурожаат қилсак, жорий йилнинг ўтган даври мобайнида Тошкент вилояти божхона бошқармаси ва ҳуқуқни муҳофаза қилувчи бошқа идоралар вакиллари билан ҳамкорликда аниқланган 16 та божхона қоидабузларликларида қиймати 374 млн. сўмдан ортиқ бўлган 39 минг қутидан ортиқ тамаки маҳсулотларининг ноқонуний олиб ўтилишига чек қўйилди.
Тошкент вилояти
божхона бошқармаси
Ахборот хизмати
28.07.2018