Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
Яшириш фойда бермади
2173
Жисмоний шахслар томонидан божхона чегараси орқали товарларни олиб ўтишнинг амалдаги тартибларига кўра, жисмоний шахслар мамлакатимизга алкоголь маҳсулотлари, шу жумладан пивони 2 литргача, тамаки маҳсулотларини эса 10 та қутигача божсиз олиб киришлари мумкин
Яшириш фойда бермади

Аммо сўнгги вақтларда айрим фуқаролар томонидан ушбу меъёрларга риоя қилмасдан, юртимизга алкогол ичимликлари ва тамакиларни олиб киришга бўлган уринишлар учрамоқда.

Жумладан, Тошкент шаҳар божхона бошқармасининг “Келес” темир йўл чегара божхона пости ходимлари томонидан “Москва-Андижон” йўналиши бўйича кириб келган поезд йўловчилари У.Б ва Х.О.ларнинг юклари божхона назоратидан ўтказилганида, юклар орасида божхона ходимининг оғзаки сўровида айтилмаган ва йўловчи божхона декларациясида кўрсатилмаган умумий қиймати салкам 7 млн сўмлик “Талка” ароқлари борлиги аниқланди.

Шунингдек, “Москва-Тошкент” йўналиши билан кириб келган поезд йўловчиларидан бири А.Ф. юклари орасида божхона ходимининг оғзаки сўровида айтилмаган ва йўловчи божхона декларациясида кўрсатилмаган 490 қутида 9800 дона «Parliament Blue» номли тамакилар борлиги маълум бўлди. Дастлабки маълумотларга кўра  мазкур тамакиларнинг қиймати 24,5 млн. сўмни ташкил этар экан.

Мазкур божхона пости ходимлари худди шу поезд йўловчиларидан яна бири фуқаро С.Қ. қиймати 1,1 млн. сўмлик 245 дона “Финлепсин ретард 400 мг” номли дори воситасини божхона назоратидан яшириб олиб келаётганлигини фош этишди.

Ҳозирда юқоридаги ҳолатлар юзасидан божхона текширувлари давом эттирилмоқда.

Шу ўринда юртдошларимиздан божхона қоидабузарликлари ёки божхона ходимларининг ноқонуний хатти-ҳаракатлари юзасидан Тошкент шаҳар божхона бошқармасининг 120-76-71 - “Ишонч телефони” рақамига қўнғироқ қилишлари мумкинлигини эслатиб ўтамиз.

 

 

Тошкент шаҳар божхона бошқармаси

Ахборот хизмати

24.07.2018

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг