Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
Маънавий таҳдидларнинг олди олинмоқда
2109
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 15 декабрдаги “Ташқи бозорларда маҳаллий маҳсулотларни рақаботдошлигини таъминлаш ва экспортини рағбатлантиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПФ-5286-сонли Фармонига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси ва инсоният хавфсизлигига қарши, ҳудудий яхлитликни, давлат суверинитети ва сиёсий мустақилликни бузишга қаратилган босма нашриёт маҳсулотлари, қўлёзмалар, расмлар, фотосуратлар, фотоплёнкалар, негативлар, кино, видео ва аудио маҳсулотлари, овоз ёзилган материаллар, шунингдек уруш, терроризм, зўравонлик, миллий ажратиш ва диний қаршилик, ирқчилик ва унинг турларини (антисемитизм ва фашизм) тарғиб этувчи ҳамда порнографик мазмундаги материалларни олиб кириш тақиқланган.

Аммо шунга қарамасдан айрим фуқаролар томонидан тақиқланган диний ҳамда беҳаёлик ва зўравонликни тарғиб этувчи материалларни республика худудига олиб киришга бўлган уринишлар ҳамон учраб турибди, айниқса мазкур қонунбузарлик ҳолатлари ёшлар ўртасида учраши ачинарли ҳолат албатта.

Сирдараё вилояти божхоначилари жорий йилнинг 1-ярми давомида фуқаролар ва уларга тегишли бўлган юкларни божхона кўригидан ўтказиш натижасида 1 та холатда диний мазмундаги,  12 та ҳолатда зўравонлик ва шавқатсизликни ҳамда 64 та ҳолатда беҳаёликни тарғиб қилувчи материаллар билан боғлиқ божхона қоидабузарлик ҳолатларини аниқлашди. Натижада 1 нафар фуқарога нисбатан жиноий ва 76 нафар фуқароларга нисбатан маъмурий ишлар  юритилиб,  суд  қарорларига асосан  жазо чоралари қўлланилди.

Аниқланган барча холатларда ушбу тақиқланган материаллар фуқароларнинг шахсий қўл телефони, ноутбук ва бошқа ахборот ташувчи воситаларида сақланганлиги маълум бўлди.

Сирдарё вилояти божхона бошқармасининг тегишли бўлим ва божхона постлари ходимлари томонидан аҳоли ўртасида божхона қонунчилиги бўйича олиб борилган кенг қамровли тарғибот ва ташвиқот ишлари, давра суҳбатлари, учрашувлари ва профилактик суҳбатлари тизимли йўлга қўйилиб, ўсиб келаётган ёш авлодни одоб ва ахлоқ даражасида тарбиялаш, уларнинг онгини ҳар хил бузғунчи ғоялар билан заҳарланишининг олдини олиш нафақат ҳуқуқни мухофаза этиш органларининг вазифалари, балки ҳар бир фуқаронинг кунлик фаолиятидаги асосий йўналиш бўлиб қолишини ёддан чиқармаслигимиз  зарурдир.

Шундай экан бу вазиятда ҳуқуқ-тарғибот органларининг, шу жумладан божхона ходимларининг ҳушёрлиги ва сезгирлигига таяниш билан бир қаторда юртдошларимиздан ҳам божхона қонунчилигига  қатъий  риоя  қилишлари  талаб  қилинади.

Эслатиб ўтиш жоизки, диний адабиётларни республикамизга олиб келиш, сотиш ва тарқатиш Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Дин ишлари бўйича қўмитанинг хулосаси асосида амалга оширилади.

Шу ўринда юртдошларимиздан божхона қоидабузарликлари ёки божхона ходимларининг ноқонуний хатти-харакатлари юзасидан Сирдарё вилояти божхона бошқармасининг (0367) - 225-48-67 - “Ишонч телефони”га қўнғироқ қилишлари мумкинлигини эслатиб ўтамиз.

 

Сирдарё     вилояти   божхона

 бошқармаси Ахборот хизмати

 

24.07.2018

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг