Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
Сифати кафолатланмаган биологик фаол қўшимчалар тўхтатиб қолинди
1561
Божхона ходимлари сифати кафолатланмаган маҳсулотларнинг мамлакатимизга ноқонуний олиб кирилишини олдини олишмоқда.

“Москва-Тошкент” рейси билан мамлакатимизга учиб келган фуқаро Т.Д.нинг қўл юклари холислар иштирокида божхона кўригидан ўтказилганида, ушбу шахс  йўловчи божхона декларациясида кўрсатилмаган ва божхона органи ходимининг оғзаки сўровида маълум қилинмаган, умумий қиймати 12 млн. сўмлик 97 дона сифати кафолатланмаган “BIOMANIX” номли биологик фаол қўшимчаларни қайта сотиш мақсадида олиб кираётганлиги аниқланди.

     Шуни алоҳида таъкидлаш жоизки, амалдаги тартибларга кўра жисмоний шахслар томонидан тадбиркорлик фаолияти учун товарлар олиб ўтилганда, қонун ҳужжатларига биноан олиб кирилаётган товарларнинг барча суммасига нисбатан божхона расмийлаштирувининг умумий қоидалари қўлланилади.

 

Давлат божхона қўмитаси

Ахборот хизмати

2.08.2018

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг