Яқинда Навоий вилояти божхоначилари вилоятнинг Кармана туманида ўтказилган тезкор-қидирув тадбири давомида, фуқаро Б.А.га тегишли бўлган қурилиши тугалланмаган хонадонни холислар иштирокида кўздан кечиришди.
Натижада, ушбу хонадон томорқасидаги супурги ўсимликлари орасида 9 туп “каннабис” гиёҳвандлик ўсимликлари парваришланиб келинаётганлиги аниқланди
Шунингдек, Кармана туманида ўтказилган тезкор-қидирув тадбири давомида, фуқаро Л.С.нинг яшаш хонадони холислар иштирокида кўздан кечирилди.
Ушбу хонадон томорқасида ҳам бўйи 65 см. баландликдаги каннабис гиёҳвандлик ўсимлиги парваришланиб келинаётган экан. Шунингдек, ушбу хонадонда келгусида истеъмол қилиш учун сақланаётган 5,8 гр Марихуана гиёҳвандлик моддаси борлиги аниқланди.
Ҳозирда ушбу ҳолатлар юзасидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Навоий вилояти божхона бошқармаси
Ахборот хизмати
24.07.2018