Шу мақсадда, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 11 октябрдаги “Ўзбекистон Республикаси божхона чегараси орқали ўтказиш пунктларида икки йўлакли тизимни қўллаш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида”ги 814-сонли қарори қабул қилинди. Қарор билан икки йўлакли тизим 2018 йил 1 январдан бошлаб Ўзбекистон Республикаси халқаро аэропортларида ҳамда 2021 йил 1 январдан бошлаб Ўзбекистон Республикаси божхона чегараси орқали автомобиль ва темир йўл ўтказиш пунктларида кучга кириши белгиланди.
Шу асосда “Қарши аэропорти” чегара божхона постида ҳам ушбу тизим йўлга қўйилди ва 2018 йилнинг 1-ярмида мазкур пост орқали жами 9 минг 420 нафар фуқаро ҳаракатланган бўлиб, уларнинг 9 минг 103 нафари ёки қарийб 96,6 фоизи айнан “яшил” йўлак орқали ва қолган 317 нафари ёки 3,4 фоизи “қизил” йўлак орқали ҳаракатланган.
Шунингдек, илгари жисмоний шахслар қўшни давлатлар ҳудудидан қиймати 10 АҚШ долларигача бўлган товарларни, қўшни бўлмаган давлатлардан қиймати 1000 АҚШ долларигача бўлган товарларни божсиз олиб кириш имкониятига эга эдилар холос. 2018 йил 6 февралда Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан фуқароларимизга божхона чегаралари орқали ҳаракатланишда жуда кенг имкониятлар яратган “Жисмоний шахслар томонидан божхона чегараси орқали товарларни олиб ўтилишини янада тартибга солиш чора-тадбирлари тўғрисида” ги 3512-сонли ҳамда Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 22 июндаги “Жисмоний шахслар томонидан Ўзбекистон Республикасига товарларни олиб ўтиш тартибини такомиллаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги 463-сон қарорлари қабул қилинди. Ушбу қарорлар божхона чегаралари орқали ҳаракатланувчи фуқаролар томонидан жуда катта мамнунлик билан кутиб олинди. Мазкур қарорларга асосан жисмоний шахслар томонидан товарларни божхона тўловларисиз олиб кириш меъёрлари белгиланди.
Бироқ, яратилган бу каби кенг имкониятларни четлаб, ўз манфаатлари йўлида божхона назоратидан яширинча тарзда товарларни олиб ўтадиган фуқаролар ҳам кузатилмоқда.
Мисол учун, 21 июль куни “Қарши аэропорт” чегара божхона пости орқали “яшил йўлак” орқали ҳаракатланган фуқаро Ҳ.К нинг қўл юклари холислар иштирокида божхона назоратидан ўтказилганда, йўловчи божхона декларациясида кўрсатилмаган ва оғзаки савол-жавоб давомида маълум қилинмаган Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 6 февралдаги ПҚ-3512-сонли қарорида белгиланган жисмоний шахслар томонидан божхона чегаралари орқали 3 дона бирликдаги атир ва атирсимон суюқликлар олиб кирилиши нормалари белгиланган бўлсада, божхона тўловларисиз олиб кириш меъёрларидан ортиқча миқдордаги 6 дона “атир” товарларини Ўзбекистон Республикаси божхона ҳудудига олиб кираётганлик ҳолати аниқланди.
Ҳозирда ушбу ҳолат юзасидан божхона текширувлари ва суриштирув ишлари олиб борилмоқда.
Қашқадарё вилояти
божхона бошқармаси
Ахборот хизмати
25.07.2018