Натижада сумка ичидан 16 миллион сўмдан зиёд тиббиёт ускунаси борлиги аниқланиб, божхона ходимлари томонидан маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги баённома расмийлаштирилган.
Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлигининг “Дори воситалари, тиббий буюмлар ва тиббий техника экспертизаси ва стандартлаштириш давлат маркази” унитар корхонаси хулосасига кўра далилий ашё сифатида олинган “Электропечь вакуумная малогабаритная ЭВП АВЕРОН” ёзувли тиббиёт ускунаси фуқаро Н.М. томонидан қонуний лицензиясиз (рухсатнома), сифатини тасдиқловчи ҳужжатлар бўлмаган ҳолда Ўзбекистон Республикасига олиб кириш, сотиш, фойдаланиш ва тиббий амалиётга қўллашга рухсат этилмайди.
Суд фуқаро Н.М.ни қилмишини енгиллаштирувчи ва оғирлаштирувчи ҳолатлари мавжуд эмас, деб ҳисоблаб, унга нистабан жазо тайинлашда муқаддам маъмурий жавобгарликка тортилмаганлигини инобатга олиб тегишли қарор чиқарди.
Фуқаро Н.М. Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 22719-моддаси 1-қисмида кўрсатилган маъмурий ҳуқуқбузарликни содир этганликда айбдор деб топилиб, суд Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 33-моддасига асосан энг кам ойлик иш ҳақининг икки баравари миқдорида жарима жазоси тайинлади.
Шу ўринда эслатиб ўтамиз, жорий йил бошидан буён 7 ой давомида “Самарқанд аэропорти” чегара божхона постида 11 та ҳолатда 155 миллион 700 минг сўмлик тиббий амалиётда фойдаланишга яроқсиз деб топилган тиббиёт буюмлари ҳамда дори воситалари олиб келиниши олди олинган.
Ҳурматли фуқаролар! Оддий ҳақиқат мавжуд – қонунни билмаслик жавобгарликдан озод этмайди.
Лазиз Қаххоров,
“Самарқанд аэропорт” чегара божхона пости ходими
4.08.2018