Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
“Внуково-Самарқанд” авиарейсидан қарийб 5 млн. сўмлик радиоэлектрон воситалар ушлаб қолинди
1738
Самарқанд халқаро аэропортига “Внуково-Самарқанд” йўналишидаги авиарейс билан учиб келган фуқаро А.Ж. “яшил” йўлак орқали божхона назорати зонасидан ўтиш вақтида ундан Ўзбекистон Республикасига олиб кирилишида махсус рухсатнома талаб қилинадиган товарлар бор йўқлиги оғзаки сўралди. Фуқаро бундай товарлар йўқлигини айтганидан сўнг унга тегишли бўлган багаж сумкаси холислар иштирокида текширилди.
“Внуково-Самарқанд” авиарейсидан қарийб 5 млн. сўмлик радиоэлектрон воситалар ушлаб қолинди

Сумка ичидан 5 миллион сўмга яқин симсиз кенг полосали тармоқ, яъни: “MikroTik NetMetal5”, “MikroTik SXTsq Lite5”, “MikroTik SEXTANT G” номли радиоэлектрон воситалари борлиги аниқланиб, божхона ходимлари томонидан маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги баённома расмийлаштирилди.

Самарқанд вилоят Электромагнит мослашув хизмати хулосасига кўра Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2005 йил 2 декабрдаги 1531-сон билан қайд этилган “Ўзбекистон Республикаси ҳудудида радиочастотали спектри ва радиоэлектрон воситаларидан фойдаланишни тартибга солиш тўғрисида”ги Низом талабларига асосан далилий ашё сифатида олинган юқоридаги радиоэлектрон воситаларни тегишли рухсатномасиз Ўзбекистон Республикасига олиб кириш рухсат этилмайди.

Суд фуқаро Ж.А.га нисбатан маъмурий жазо тайинлашда, унинг муқаддам маъмурий жавобгарликка тортилмаганлигини, жавобгарлигини оғирлаштирувчи ҳолатлар мавжуд эмаслигини, шунингдек, ҳуқуқбузарлик ҳаракатининг хусусияти ва ижтимоий хавфлилик даражасини, шахсини, оилавий шароитини инобатга олиб тегишли қарор чиқарди.

Фуқаро Ж.А. Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 22722-моддаси 1-қисми билан шу Кодекснинг 33-моддаси қўлланилиб, энг кам ойлик иш ҳақининг икки баравари миқдорида жарима жазоси тайинлади ҳамда алоқа ахборот сигнали тарқатувчи ускуналар эса давлат фойдасига мусодара қилинди.

Эслатиб ўтамиз, божхона чегараси орқали радиоэлектрон воситалари ва юқори частотали қурилмаларни олиб ўтиш Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 1998 йил 9 ноябрдаги 526-сон билан давлат рўйхатидан ўтказилган “Ўзбекистон Республикаси ҳудудига радиоэлектрон воситалари ва юқори частотали қурилмаларни келтириш тўғрисида” Тартиби асосида амалга оширилади.  

Самарқанд вилояти

божхона бошқармаси

Ахборот хизмати

8.08.2018

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг