Шунга қарамай айрим фуқаролар томонидан ўқ-дориларнинг божхона чегаралари орқали ноқонуний олиб ўтишга уринишлар кўзга ташланмоқда.Жумладан, Тошкент вилояти божхона бошқармасининг “С.Нажимов” чегара божхона пости ходимлари томонидан, ушбу постга “Lexus Lx570” русумли автотранспорт воситасини бошқариб кириб келган Р. исмли шахсга тегишли автоулов холислар иштирокида божхона кўригидан ўтказилганда, автоуловининг салон қисмидаги хўжалик сумкасида, оғзаки сўровда тақдим этилмаган, жами 32 дона, 12 калибр 70 мм. бўлган “Феттер” номли ов патронлари мамлакатимизга яширинча олиб кирилаётганлиги аниқланди.
Ҳозирда мазкур ҳуқуқбузарлик ҳолат бўйича ЖКнинг тегишли моддалари билан жиноят иши қўзғатилиб, дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Эслатиб ўтамиз, амалдаги тартибларга мувофиқ, республикамиз божхона чегаралари орқали қурол-яроғ, ўқотар қурол ва ўқ дориларни контрабанда қилиш 5 йилдан 10 йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади.
3.08.2018