Ана шундай ҳолатлардан бири “Ойбек” чегара божхона пости ходимлари томонидан аниқланди. Ушбу чегара божхона постига “Тойота Аристо” русумли автотранспорт воситасида кириб келган К. Е. оғзаки савол-жавобдан ўтказилгандан сўнг, унинг бошқарувидаги транспорт воситаси холислар иштирокида божхона кўригидан ўтказилганда, автомашинанинг тепасидаги люкнинг ичига яширган ҳолда умумий нархи қарийб 40 миллион сўмлик уяли телефонларни олиб кирмоқчи бўлганлиги фош этилди.
Ҳозирда ушбу ҳолат юзасидан текширув ҳаракатлари давом эттирилмоқда.
Амалдаги тартибларга кўра, жисмоний шахсларга қўшни давлатлардан автомобилда ёки пиёда равишда кириб келишда телефон аппарати, шу жумладан қўл телефонни бир ой давомида бир донадан божсиз олиб киришларига
рухсат этилади.
Тошкент вилояти божхона бошқармаси
Ахборот хизмати
2.08.2018