Тамаки маҳсулотларининг ноқонуний айланмасига чек қўйиш, акциз маркасиз ёхуд бошқа давлатларнинг акциз ёрлиғига эга бўлган тамаки маҳсулотларининг олиб кирилишини олдини олиш божхона органлари зиммасига юкланган муҳим вазифалардан бири ҳисобланади.
Тадбиркорларга ташқи иқтисодий фаолият соҳасида божхона тўловларидан берилаётган имтиёзлардан мақсадли ва тўғри фойдаланиш ҳалол ва соғлом рақобат муҳитига хизмат қилади.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Хотира ва қадрлаш кунига тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш чора-тадбирлари тўғрисида” 2021 йил 20 апрелдаги ПҚ-5081-сон қарори ижроси доирасида Давлат божхона қўмитаси томонидан “Шон-шараф” давлат музейининг кўчма кўргазмалар бўлими билан ҳамкорликда қатор тарғибот тадбирлари ташкил этилмоқда.
Юртимизда яқинлашаётган 9 май – фашизм устидан қозонилган ғалабанинг 76 йиллиги ҳамда Хотира ва қадрлаш кунини кенг нишонлаш ҳаётимизнинг бир бўлагига айланди.
Ўзбекистон Миллий Олимпия Қўмитаси Раисининг ўринбосари, Ўзбекистон бокс федерацияси Раисининг биринчи ўринбосари Сакен Полатов бошчилигидаги делегация ва Олимпиаданинг биринчи чемпиони Муҳаммад Қодир Абдуллаев Навоий вилоятида бўлиб, 2005-2006 ва 2007-2008 йилларда туғилган ўсмирлар ўртасида ўтказилаётган Ўзбекистон бокс чемпионатининг жараёнлари билан танишишди.
Юртимизда бугунги тинч ва фаравон ҳаёт учун жонини фидо қилган жасур ватандошларимизнинг руҳини эъзозлаш, фахрийларга юксак эҳтиром кўрсатиш яхши анъанага айланган.
Божхона органлари томонидан божхона тўловларидан қочиш мақсадида йирик миқдордаги товар-моддий бойликларни юк кузатув ҳужжатларида кўрсатилмаган ҳолда олиб киришга уринишларга қарши тизимли равишда кураш олиб борилмоқда.
Божхона органлари томонидан юк ҳужжатларида кўрсатилмаган, шунингдек товарларнинг ташқи иқтисодий фаолият товарлар номенклатураси кодларини нотўғри таснифлаган ҳолда товар-моддий бойликларни олиб киришга қарши мунтазам чора-тадбирлар олиб борилмоқда.