Жумладан, Тошкент шаҳар божхона бошқармаси “Келес” темир йўл чегара божхона пости ходимлари томонидан “Москва-Тошкент” йўналишида кириб келган халқаро йўловчи поезд белгиланган тартибда божхона назоратидан ўтказилди.
Натижада, йўловчи поездида келган фуқаро Р.В. 12 000 000 сўмлик 23 турдаги ҳалқ истеъмол товарларини божхона назоратидан яширган ҳолатда вагон ўриндиклари остига жойлаштириб, божхона назоратига тақдим этмасдан олиб кираётганлиги аниқланди.
Ҳозирда юқоридаги ҳолат юзасидан божхона органлари томонидан суриштирув ҳаракатлари давом эттирилмоқда.
6.05.2021