Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
Ёш божхоначилар мактаб ўқувчилари ҳузурида
1045
Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Хотира ва қадрлаш кунига тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш чора-тадбирлари тўғрисида” 2021 йил 20 апрелдаги ПҚ-5081-сон қарори ижроси доирасида Давлат божхона қўмитаси томонидан “Шон-шараф” давлат музейининг кўчма кўргазмалар бўлими билан ҳамкорликда қатор тарғибот тадбирлари ташкил этилмоқда.
Ёш божхоначилар мактаб ўқувчилари ҳузурида

Ана шундай тадбирларнинг навбатдагиси жорий йилнинг 6 май куни пойтахтимизнинг Олмазор туманидаги 106-сонли мактаб-интернатида ташкил қилинди.

“Аждодлар матонати ва жасорати авлодлар учун намунадир” шиори остида ташкил қилинган тадбирда Давлат божхона қўмитаси Божхона институти курсантлари иштирок этишди ва ўқувчилар кўксига шараф ленталарини қадашди.

Миллий кинология маркази кинологларининг хизмат итлари иштирокидаги кўргазмали чиқишлари ҳам тадбир қатнашчиларида катта таассурот қолдирди.

Бу каби тадбирлар республикамиз бўйлаб давом этмоқда.

6.05.2021

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг