Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
Фарғонада божхона тўловларидан берилган 3,8 миллиард сўмлик имтиёзлардан ноқонуний фойдаланилгани фош этилди
803
Тадбиркорларга ташқи иқтисодий фаолият соҳасида божхона тўловларидан берилаётган имтиёзлардан мақсадли ва тўғри фойдаланиш ҳалол ва соғлом рақобат муҳитига хизмат қилади.
Фарғонада божхона тўловларидан берилган 3,8 миллиард сўмлик имтиёзлардан ноқонуний фойдаланилгани фош этилди

Аксинча,  имтиёзларни суистъемол қилишга урининг, уларни бекор қилиб,  божхона тўловларини ундиришга олиб келади.

Фарғона вилояти божхона бошқармаси Контрабандага қарши курашиш ва божхона аудити бўлими “Қувасой” ташқи иқтисодий фаолият божхона пости ходимлари билан ҳамкорликда Қувасой шаҳридаги тадбиркорлардан бири божхона имтиёзларидан ноўрин фойдаланишган уринганини аниқлашди.

Ушбу корхона томонидан хориждан олиб келинган ҳамда эркин муомалага чиқариш божхона режимига расмийлаштирилган цементга доир ҳужжатлар  товар жўнатувчи давлатдан олинган халқаро сўровга жавобан олинган маълумотлар солиштирилиши натижасида тафовутлар аниқланди.

Шу боисдан, божхона тўловларидан берилган имтиёзлар бекор қилиниб, қўшимча 3,8 миллиард сўмлик божхона тўловлари ҳисобланди.

   Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмокда.

6.05.2021

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг