Андижон бокс мактаби бу борада ўзига хос тарихга эга олам десак асло муболаға бўлмайди. Боиси Ўткирбек Хайдаров, Мухаммадқодир Абдуллаев каби чемпионларни етиштириб чиқарган бу мактаб жаҳон ареналарида ўзининг муносиб ўрнига эга.
Ҳозирда Андижонда айнан ана шу чемпионлар мураббийлигида кучли баркамол боксчилар етишиб чиқмоқда.
Андижондаги “Баркамол авлод” спорт комплексида бокс бўйича 90 нафардан зиёд 17-18 ёшли ўсмирлар ўртасида вилоят биринчилиги ўтказилди.
Мусобақа аввалида сўз олган вилоят божхона бошкармаси бошлиғи Эркинжон Райхонов ҳамда бошлиқ ўринбосари Одилжон Бахромовлар мусобақа иштирокчиларига зафарлар тилаб, бугунги кун эртанги кун учун забт этилиши лозим бўлган марра эканлиги, шунингдек ёшларимиз келгусида жаҳон рингларида, олимпия ўйинларида юртимиз байроғини энг юқори чуққиларга кўтаришларига ишонишини билдириб ўтдилар.
Рақибига муросасиз жанг таклиф қилган холда ёшлар чемпионлик учун курашиш мақсадида ўз вазн тоифаларида ринга кўтарилдилар. Шижжатли кечган жангларда ўзининг алоҳида эпчиллиги ва тезкорлиги билан ажралиб турган боксчилар хақли равишда ўз вазн тоифасида чемпион деб топилдилар.
Мусобақа якунларига кўра ўз оғирлик йўналишларида 10 та 1-ўрин, 10 та 2-ўрин ва 20 та 3-ўрин эгалари Ўзбекистон бокс федерацияси хамда вилоят божхона бошқармасининг қимматбаҳо эсдалик совгалари билан тақдирландилар.
Маълумот ўрнида айтиш лозимки, йигирма йиллик катта бокс махоратига эга Андижон бокс мактабида 8 та жаҳон чемпионлари, 2 та олимпиада чемпионлари етишиб чиққанлиги шак-шубхасиз ҳар қандай инсонда фахр туйғусини уйғотади.
Мусобақа ғолибларига келгуси чемпионтларда фақат ғалабалар қозониб, юртимиз байроғини янада юқори кўтаришларини тилаб қоламиз.
Андижон вилояти
божхона бошқармаси
Ахборот хизмати
6.05.2021