Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
Мард ўғлонлар номи барҳаёт
1061
Хотира – ўтганларни эслатиб туради, ўзликни англатади. Қадр – инсонни улуғлайди, жамиятни безайди.
Мард ўғлонлар номи барҳаёт

Хотира ва қадрлаш куни мазмун-моҳиятида ана шундай эзгу тамойиллар мужассам.

“9 май - Хотира ва қадрлаш куни”  муносабати билан Сурхондарё вилояти божхона бошқармаси раҳбарияти  ҳамда бир гуруҳ ходимлари хизмат вақтида ҳалок бўлган божхоначилар Тўхтамиш Холлиев ва Ботир Давлатовларни хотирлаб, марҳум касбдошларининг яқинларидан хабар олдилар.

Дарҳақиқат, божхоначи касби машаққатли ва шу билан бирга шарафли касбдир. Божхоначи бўлиш кишидан метиндек сабр-матонат, вазиятни тўғри баҳолай олиш ва мустақил қарор чиқариш, жонкуярлик, фидойилик каби фазилатларни талаб этади.

Ватанимизнинг иқтисодий сарҳадларини ҳимоя қилишда ўз жонинида аямаган, Сурхондарёнинг Шеробод тумани Пошхурт қишлоғида туғилиб вояга етган Ботир Давлатовдир.

Унинг ҳаёт йўлини эсга олган волидаи муҳтарамаси Ҳайитой ая Қурбонова ўғли Ботирнинг орзуси Ўзбекистон Республикасининг буюк келажагини кўриш ва юртимиз мустақиллигини мустаҳкамлаш ишига ўз ҳиссасини қўшиш ниятида бўлганлигини айтади

Навбатдаги манзил Жарқўрғон туманида яшовчи Холлиевлар хонадони бўлди. Бу ерда божхоначилар матонатли ўғлон Тўхтамиш Холлиев  хотирасини ёд этишди.

Тўхтамиш Холлиев ўтган асрнинг 90 йилларида “Какайди” божхона постида кўрик ходими лавозимига ишга қабул қилинган, 1999 йилнинг 27 апрель куни қўшни давлатдан юртимизга кириб келаётган автоуловдаги жиноятчиларнинг тажовузи туфайли, оғир жароҳатлар оқибатида ҳалок бўлган.

Ҳа албатта, бу тўкилган қонлар, фидо қилинган жонлар сиз-у бизнинг осуда ҳаётимиз йўлида берилган қурбонликдир.

Ватан учун ўзлариданда воз кечган қаҳрамонлар номи эса барҳаётдир.

6.05.2021

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг