Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
Фарғонада божхоначилар Иккинчи жаҳон уруши қатнашчилари хонадонларида бўлишди
922
Юртимизда яқинлашаётган 9 май – фашизм устидан қозонилган ғалабанинг 76 йиллиги ҳамда Хотира ва қадрлаш кунини кенг нишонлаш ҳаётимизнинг бир бўлагига айланди.
Фарғонада божхоначилар Иккинчи жаҳон уруши қатнашчилари хонадонларида бўлишди

Бу кунда Ватан озодлиги йўлида жон фидо қилган ота-боболаримиз хотираси ёд этилади ҳамда уруш ва меҳнат фронтида жасорат кўрсатган нуронийларимиз ҳолидан хабар олинади.

Шу муносабат билан Фарғона вилояти божхона бошқармаси бошлиғи И.Азимов бошчилигида божхона ходимлари томонидан бир гуруҳ уруш ва меҳнат фронтида жасорат кўрсатган нуронийларимиз ҳолидан хабар олиниб, уларнинг дуолари олинди.

Суҳбат давомида нуронийлар томонидан сўзлаб берилган уруш йилларининг оғир машаққати ва аччиқ кечинмалари ёш божхона ходимларига катта ибрат бўлди.

Учрашувлар давомида нуронийлар билан уруш йилларидаги машҳур қўшиқлар куйланиб уларнинг кўнгиллари кўтарилди.  

Фашизм деган бало бош кўтарган мудҳиш ва суронли йилларда улар азиз жонларини аямасдан Ватан ҳимояси ва озодлиги йўлида мардона курашдилар. Она ватаннинг фидойи минг минглаб мард ота-боболаримиз, оналаримизнинг матонати ва жасорати инсониятни ҳалокатдан асраб қолди. Жанг майдонларида жон бериб, қон кечиб кўрсатган қаҳрамонликлари барчамиз учун юксак ибрат намунасидир.

Бугунги кунда уруш ва меҳнат фронтида жасорат кўрсатган нуронийларимиз бизлар учун доимо маслаҳатгўй, тоғдай таянч бўлиб турибдилар. Халқимизни рози қилиш учун барча соҳаларда амалга оширилаётган ислоҳотларга ўз амалий ишлари, дуолари билан мадад бериб келаётганлигини халқимиз юксак қадрлайди.

6.05.2021

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг