Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
Янгиликлар
Қорақалпоғистондаги сайёр қабулларда божхоначилар ҳам фаол иштирок этмоқда Ҳар бир мурожаат эътиборда

Сайёр қабул – фуқаролар муаммоларини ҳал этишнинг энг мақбул йўлларидан бири. Аҳолининг давлат идораларига бўлган ишончини янада ошириш, уларни қийнаб келаётган муаоммоларини ижобий ҳал этиш мақсадида республикамиз миқёсида суд-ҳуқуқ тизими масалалари бўйича сайёр қабуллар ўтказилмоқда.

22.05.2021

Божхоначилар 4 минг дона дори воситаларининг ноқонуний айланмасига чек қўйишди Тезкор хабарлар

Сифати кафолатланмаган дори воситаларининг ноқонуний айланмасига қарши божхона идоралари томонидан тизимли равишда кураш олиб борилмоқда.

22.05.2021

Божхона тўловларидан яширилган товар-моддий бойликлари фош қилинди Тезкор хабарлар

Божхона органлари ходимлари томонидан товар - моддий бойликларининг сарҳадларимиз орқали ноқонуний олиб кирилишига қарши тизимли равишда чора-тадбирлар амалга оширилмоқда.

21.05.2021

Маданий бойликларни яшириш наф бермади Тезкор хабарлар

Mаданий бойликларни яширинча олиб чиқилишига бўлган уринишларга қарши божхона органлари томонидан тизимли равишда кураш олиб борилмоқда.

21.05.2021

Божхоначилар яширинча олиб ўтиш учун 100 млн. сўмлик тилла тақинчоқларга кумуш туси берилганини фош қилишди Тезкор хабарлар

Республикамизда заргарлик саноатини ривожалантириш, аҳолининг тилла ва заргарлик буюмларига бўлган эҳтиёжини ўз вақтида қондириш, шунингдек, заргарлик буюмларининг экспортини кенгайтириш борасида кенг қўламли ишлар амалга оширилмоқда.

21.05.2021

Божхоначилар Ғозғонда тадбиркорлар ҳузурида бўлишди Божхоначи - тадбиркор таянчи

Ҳудудларда тадбиркорликни ривожлантириш ҳамда 2021 йил учун бандлик дастурининг ижросини самарали ташкил этиш мақсадида Навоий вилоят божхона бошқармаси ҳамда унинг таркибидаги ташқи иқтисодий фаолият божхона пости мутасаддилари томонидан ишчи гуруҳ тузилган бўлиб, тадбиркорларга сифатли хизмат кўрсатиш, маслаҳат бериш, жойларда уларнинг фаолиятини амалга оширишда тўсиқ бўлаётган муаммоларни “мижозбай” ўрганиш ва тезкорлик билан ҳал этиш мақсадида аниқ вазифалар белгилаб олинган.

21.05.2021

"Чуқурсой техник идораси" божхона постида ўқув машғулот бўлиб ўтди Тадбирлар

Божхона ходимларининг билим савияси ва профессионал касб маҳоратини янада ошириш борасида олиб борилаётган чора-тадбирлар доирасида Тошкент шаҳар божхона бошқармасининг "Чуқурсой техник идораси" темир йул чегара божхона постида навбатдаги ўқув машғулоти бўлиб ўтди.

21.05.2021

Хоразмда суд-ҳуқуқ масалалари бўйича оммавий қабуллар бўлиб ўтмоқда Божхоначи - тадбиркор таянчи

Хоразм вилоятида фуқароларнинг суд-ҳуқуқ соҳасидаги мурожаатларига самарали ечим топиш учун янада қулай шароит яратиш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси, Президент Халқ қабулхоналари, Олий суд, Судьялар олий кенгаши, Бош прокуратура, Ички ишлар вазирлиги, Адлия вазирлиги ҳамда Давлат божхона қўмитаси раҳбар ходимлари иштирокида оммавий қабуллар давом этмоқда.

20.05.2021

Сирдарё вилояти божхона бошқармасида “Оила – маънавият ва тарбия маскани” мавзусида маънавий-маърифий тадбир ўтказилди Маданий-маърифий тадбирлар

Халқимизда оила ва қариндошлик муносабатлари маънавий қадрятларнинг муҳим манбаи саналади. Катталарни ҳурмат қилиш, ўзаро ёрдамлашиш, келажак авлод ҳақида ғамхўрлик қилиш ҳамиша мезоний қоидалар бўлиб келган.

20.05.2021

“Жартепа” чегара божхона постида китоб ярмаркаси бўлиб ўтди Маданий-маърифий тадбирлар

Ёшлар ўртасида китобга бўлган қизиқишни ошириш, уларни китоб ўқишга қизиқтириш ва шу орқали мустақил фикр-мулоҳаза қилишларига ундаш, жаҳон илм-фани ва маданияти ютуқларидан баҳраманд этиш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 12 январдаги “Китоб маҳсулотларини чоп этиш ва тарқатиш тизимини ривожлантириш, китоб мутолааси ва китобхонлик маданиятини ошириш ҳамда тарғибот қилиш бўйича комиссия тузиш тўғрисида”ги фармойиши қабул қилинган эди.

20.05.2021

Навоийда “Коррупцияга қарши курашиш ойлиги”да божхоначилар ҳам фаол иштирок этишмоқда Коррупцияга қарши кураш

Мамлакатимизда жадал равишда олиб борилаётган ислоҳотлар самарадорлигига путур етказиши мумкин бўлган омиллардан бири бу – шубҳасиз, коррупциядир. Мазкур иллатга қарши курашишда эса ўзбек халқи томонидан юксак қадрланадиган оиланинг ўрни беқиёс.

20.05.2021

Божхоначилар кучли таъсир қилувчи дори воситаларини сотишга уринган жиноий гуруҳни фош этишди Тезкор хабарлар

Республикамиз божхоначилари томонидан кучли таъсир қилувчи дори воситаларининг ноқонуний айланмасига чек қўйишга қаратилган тезкор чора-тадбирлар мунтазам давом эттирилмоқда.

20.05.2021

Сурхондарёда тадбиркорлар билан сайёр учрашувлар давом этмоқда Божхоначи - тадбиркор таянчи

Республикамизда кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш, уни янада ривожлантириш борасида барча зарур ҳуқуқий-меъёрий ҳужжатлар қабул қилинган. Шунга қарамай, ташқи иқтисодий фаолият қатнашчилари ўз фаолиятларини тўлақонли амалга оширишларида муаммолар ҳам йўқ эмас.

20.05.2021

Коррупция - жамиятда адолат мезонларини емирувчи жиноят Коррупцияга қарши кураш

Маълумки, коррупция кенг қамровли тушунча ҳисобланади ва бу жиноят жамиятнинг баъзи бир бўғинларига мустаҳкам ўрнашиб олиб, кундалик фаолиятига ҳам айланади.

20.05.2021

“Сариосиё” темир йўл чегара божхона постига божхона назоратининг замонавий техник воситалари тақдим қилинди Халқаро ҳамкорликка оид хабарлар

Бугунги кунда исталган соҳа фаолиятини замонавий ахборот технологияларисиз тасаввур этиш қийин. Дарҳақиқат, XXI асрга келиб, рақамли технологиялар ва дастурларга бўлган талаб ҳар қачонгидан ҳам ортди. Ўз навбатида, замонавий ахборот тизимларини амалиётга жорий этишни даврнинг ўзи тақозо этмоқда.

20.05.2021

Коррупция - жамият кушандаси! Коррупцияга қарши кураш

Коррупция бошқа биргина давлат эмас, балки бутун жаҳон тараққиётига таҳдид солувчи иллатдир. Айниқса, ХХI асрга келиб унинг миқёси ва хавфи янада кенгайди.

20.05.2021

Божхоначилар Уйчида сайёр учрашув ўтказишди Божхоначи - тадбиркор таянчи

Тадбиркорларга божхона соҳасида янги қабул қилинаётган ҳуқуқий-меъёрий ҳужжатларнинг мазмун-моҳиятини етказиш, уларнинг фаолиятидаги муаммоларини ўрганиш мақсадида божхона органлари томонидан жойларга чиқиб, учрашув ва давра суҳбатлари ташкил этиб келинмоқда.

20.05.2021

Божхоначилар тадбиркор хузурида Божхоначи - тадбиркор таянчи

Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузурида 2021 йил 8 апрель куни ҳудудларда тадбиркорликни ривожлантириш ҳамда 2021 йил учун бандлик дастурининг ижросини самарали ташкил этиш масалаларига бағишлаб ўтказилган йиғилишда юклатилган вазифалардан келиб чиқиб, тадбиркорларга сифатли хизмат кўрсатиш, маслаҳат бериш, жойларда уларнинг фаолиятини амалга оширишга тўсиқ бўлаётган муаммоларни “мижозбай” ўрганиш мақсадида Сирдарё туманида жойлашган “Sirdaryo Glass” МЧЖда “Ўзбекистон Республикасига импорт қилинадиган товарлардан ундириладиган божхона тўловлари” мавзусида семинар бўлиб ўтди.

20.05.2021

Тошкент вилояти божхона бошқармасининг ташқи иқтисодий фаолият божхона постларда очиқ мулоқотлар ўтказилди Ҳар бир мурожаат эътиборда

Бугунги кунда мамлакатимиз экспорт салоҳиятини янада ошириш, тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш, маҳаллий маҳсулотларни ташқи бозорларга чиқаришни тизимли ташкил этиш борасида божхона органлари томонидан кенг кўламли ишлар олиб борилмоқда.

20.05.2021

Ёш божхоначилар “Китоб ярмаркаси”да фаол иштирок этишди Маданий-маърифий тадбирлар

Наманган вилояти божхона бошқармасида ходимларни китобхонликка чорлаш, уларнинг китоб мутолаасига бўлган қизиқишларини янада ошириш ҳамда китобхонлик маданиятини юксалтиришга катта эътибор қаратилмоқда.

20.05.2021

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг