Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
Маданий бойликларни яшириш наф бермади
894
Mаданий бойликларни яширинча олиб чиқилишига бўлган уринишларга қарши божхона органлари томонидан тизимли равишда кураш олиб борилмоқда.
Маданий бойликларни яшириш наф бермади

Жумладан, Бухоро халқаро аэропорти орқали хорижга учиб кетмоқчи бўлган фуқаро Л.Д.нинг хатти-ҳаракатлари божхоначилар эътиборини тортди ва ушбу шахс белгиланган тартибда божхона кўригидан ўтказилди.

Натижада, ушбу фуқарога тегишли бўлган сумка ичида декларацияда кўрсатилмаган ва божхоначиларнинг оғзаки сўровида маълум қилинмаган Ўзбекистон Республикасининг 1998 йил 29 августдаги “Маданий бойликларни олиб чиқилиши ва олиб кирилиши тўғрисида”ги 678-I-сонли Қонуннинг 8-моддаси ҳамда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1999 йил 23 мартдаги “Маданий бойликларни олиб чиқилиши ва олиб кирилиши тўғрисида”ги Низом талабларига зид ҳолда 4 дона тангаларни ноқонуний олиб чиқишга уринганлиги аниқланди.

Ҳозирда ушбу ҳолат юзасидан божхона органлари томонидан суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

21.05.2021

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг