Мазкур семинарда ташқи иқтисодий фаолият иштирокчилари, божхона брокерлари ва тадбиркорлар иштирок этдилар. Маърузада Ўзбекистон Республикаси ташқи иқтисодий фаолиятни либераллаштириш, инвестицион жозибадорликни ошириш ва мамлакатнинг экспорт салоҳиятини мустаҳкамлаш бўйича вазифалар тизимли равишда амалга оширилаётганлиги, кўзланган вазифаларнинг муваффақиятли амалга оширилиши асосан божхона органлари фаолияти самарадорлигига боғлиқ бўлиб, бугунги кунда асосий эътибор товарларни божхона чегараси орқали олиб ўтиш учун максимал қулай шароитлар яратиш, божхона операцияларини амалга ошириш вақтини қисқартириш, амалга оширилаётган операцияларни автоматлаштириш ва илғор технологияларни, шунингдек, халқаро меъёр ва стандартлар, хорижий давлатларнинг энг яхши тажрибаларига мувофиқ ишлашнинг янги усулларини жорий этишга қаратилаётганлиги таъкидлаб ўтилди.
Шунингдек, ҳозирда такомиллашган, жаҳон стандартлари талабларига жавоб берадиган инфратузилмага эга бўлган божхона хизмати мамлакатимиз иқтисодий суверенитетини ҳимоя қилишни таъминлайдиган энг муҳим давлат бошқаруви институтларидан бирига айлангани, бундан ташқари ташқи савдо айланмасини тартибга солишда иштирок этиш орқали божхона хизмати давлат хазинасини тўлдиришга ўз ҳиссасини қўшаётганлиги баён этиб ўтилди.
Шу ўринда таъкидлаш жоизки бугунги кунда божхона органлари божхона чегаралари орқали олиб ўтиладиган товар ва транспорт воситаларидан қонунчиликда белгиланган божхона тўловлари ва йиғимларни ундириш вазифаси юклатилган давлат органи ҳисобланади.
Қисқа қилиб айтганда юқорида кўрсатиб ўтилган божхона тўловларини ўз вақтида белгиланган ставкалар асосида тўғри ундирилиши божхона органлари олдидаги муҳим вазифалардан бўлган фискал вазифани бажаришда асосий омил бўлиб хизмат қилади.
20.05.2021