Қўшни давлатдан Ўзбекистонга ўтиш учун “С.Нажимов” чегара божхона постига “DAF” русумли автотранспорт воситасини бошқариб кириб келган фуқаро А.Ш. автотранспорт воситаси божхона назоратидан ўтказилганида, кабина орқа ўриндиғи таг қисмида қоғоз қутига жойланиб, божхона назоратидан яширилган, юк кузатув ҳужжатлари, йўловчи божхона декларациясида кўрсатилмаган ва оғзаки сўровда маълум қилинмаган, умумий қиймати 17 275 000 сўмлик 434 дона турли русумдаги уяли алоқа воситаларини қўшни давлатдан Ўзбекистонга олиб ўтаётганлиги аниқланди.
“Яллама” чегара божхона постида кетма кет, кальян учун тамаки маҳсулотини яшириб олиб ўтилиши билан боғлиқ ҳолат божхона ходимлари томонидан фош этилди.
Ҳусусан, “DAF” русумли автотранспорт воситасини бошқариб кириб келган У.С.нинг автотранспорти божхона кўригидан ўтказилганида, салон тепа қисмидаги қутиларнинг пастки қисмида йўл юк ҳужжатлари ва йўловчи божхона декларациясида кўрсатилмаган, оғзаки сўровда маълум қилинмаган, умумий қиймати 3 500 000 сўмлик 10 дона (ҳар бири 250 мг.) “DARKSIDE” номли кальян учун мўлжалланган тамаки маҳсулоти борлиги аниқланди.
Шунингдек, ушбу постга “DAF” русумли автотранспорт воситасини бошқариб кириб келган С.Ж.га тегишли автотранспорт воситаси холислар иштирокида божхона кўригидан ўтказилганида, салон тепа қисмидаги қутиларда йўл юк ҳужжатлари, йўловчи божхона декларациясида кўрсатилмаган ва оғзаки сўровда маълум қилинмаган, умумий қиймати 3 500 000 сўмлик 10 дона кальян учун тамаки маҳсулоти яширилгани аниқланди.
Ҳозирда ушбу ҳолатлар юзасидан божхона органлари томонидан суриштирув ҳаракатлари давом эттирилмоқда.
21.05.2021