Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
Хоразмда суд-ҳуқуқ масалалари бўйича оммавий қабуллар бўлиб ўтмоқда
1601
Хоразм вилоятида фуқароларнинг суд-ҳуқуқ соҳасидаги мурожаатларига самарали ечим топиш учун янада қулай шароит яратиш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси, Президент Халқ қабулхоналари, Олий суд, Судьялар олий кенгаши, Бош прокуратура, Ички ишлар вазирлиги, Адлия вазирлиги ҳамда Давлат божхона қўмитаси раҳбар ходимлари иштирокида оммавий қабуллар давом этмоқда.
Хоразмда суд-ҳуқуқ масалалари бўйича оммавий  қабуллар бўлиб ўтмоқда

Куни кеча Тупроққалъа ва Ҳазорасп тумани аҳолиси учун ташкил этилган сайёр қабул, бугун эрталабдан Қўшкўпир, Хива туманлари ва Хива шаҳри аҳолиси Қўшкўпир тумани марказида қабул қилинди. Ишчи гуруҳ аъзолари томонидан фуқароларнинг соҳага оид мурожаат ва муаммолари ўрганилди.

Ушбу оммавий сайёр қабулда Давлат божхона қўмитаси Хоразм вилояти божхона бошқармаси бошлиғи И.Казаков ва соҳа мутахассислари иштирок этишди.

Ўтказилган оммавий қабулда божхона органларига хизматга кириш масаласида мурожаатлар келиб тушди. Мазкур мурожаатлар жойида ҳуқуқий маслаҳат бериш орқали ҳал қилинди.

Жойларда ўтказилаётган оммавий сайёр қабуллар халқнинг дардини эшитиш, уларнинг муаммоларини ҳал этишда, шак-шубҳасиз, кутилган натижаларни бермоқда.

Эслатиб ўтамиз сайёр қабуллар вилоят ҳудуди бўйлаб давом этмоқда.  

20.05.2021

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг