Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
Навоийда “Коррупцияга қарши курашиш ойлиги”да божхоначилар ҳам фаол иштирок этишмоқда
1510
Мамлакатимизда жадал равишда олиб борилаётган ислоҳотлар самарадорлигига путур етказиши мумкин бўлган омиллардан бири бу – шубҳасиз, коррупциядир. Мазкур иллатга қарши курашишда эса ўзбек халқи томонидан юксак қадрланадиган оиланинг ўрни беқиёс.
Навоийда “Коррупцияга қарши курашиш ойлиги”да божхоначилар ҳам фаол иштирок этишмоқда

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил  29 июндаги “Ўзбекистон Республикасида коррупцияга қарши курашиш тизимини такомиллаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги  ПФ-6013 ҳамда Навоий вилояти хокимининг тегишли фармойишига асосан, 2021 йилнинг май ойи вилоятда “Коррупцияга қарши курашиш ойлиги” деб эьлон қилинди.

Шу боисдан, Навоий вилояти божхона бошқармасида коррупциянинг олдини олишга қаратилган навбатдаги профилактик учрашув ҳам айнан “Коррупцияга қарши биргаликда курашамиз” мавзусида булиб ўтди. Тадбирда Ички ишлар, Давлат хавфсизлик хизмати ва Адлия бошқармаси, вилоят суди ҳамда бошқа ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ходимлари иштирок этишди.

Давра суҳбатида сўзга чиқишар экан, Навоий вилояти божхона бошқармаси раҳбарияти ҳамда Коррупцияга қарши курашиш бўйича масъул ходим томонидан коррупциянинг жамият тараққиётига нечоғлик тўсиқ эканлигини, ҳаётий мисолларда тушунтириб берилди.

Инсонни таназзулга элтувчи бу иллатга қарши божхона тизимида ҳам муросасиз кураш олиб борилмоқда. Айни мавзуда ишланган махсус видеофильм ҳам тадбир давомида йиғилганларга намойиш қилинди.

Дарҳақиқат, коррупцияга қарши кураш нафақат ҳуқуқни муҳофаза қилувчи идоралар ходимлари ёки уларнинг оила аъзоларининг, балки барчамизнинг умумий вазифамиздир. Зеро, фақат биргаликдагина бу иллатни таг-томири билан йўқотишимиз мумкин.

Шу ўринда эслатиб ўтамиз, агар сизда божхона соҳасига доир коррупция ҳолатлари ҳақида маълумотлар бўлса, Давлат божхона қўмитасининг узлуксиз фаолият кўрсатувчи қисқа 11-08 рақамли “Ишон телефони”га ёки Навоий вилояти божхона бошқармасининг (79) 223-08-65 рақамларига қўнғироқ қилиб, бу ҳақида хабар беришингиз мумкин.

Коррупция ҳолатлари ҳақида хабар берган фуқароларнинг шахси ҳақидаги маълумотлар сир сақланишини эслатиб ўтамиз.

20.05.2021

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг