Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
Божхоначилар яширинча олиб ўтиш учун 100 млн. сўмлик тилла тақинчоқларга кумуш туси берилганини фош қилишди
1300
Республикамизда заргарлик саноатини ривожалантириш, аҳолининг тилла ва заргарлик буюмларига бўлган эҳтиёжини ўз вақтида қондириш, шунингдек, заргарлик буюмларининг экспортини кенгайтириш борасида кенг қўламли ишлар амалга оширилмоқда.
Божхоначилар яширинча олиб ўтиш учун 100 млн. сўмлик тилла тақинчоқларга кумуш туси берилганини фош қилишди

Ҳозирда республикамизга 65 гр.гача оғирликдаги қимматбаҳо металл ва қимматбаҳо тошлардан ясалган заргарлик буюмларини божсиз олиб киришга рухсат этилади. Шунингдек, жисмоний шахсларга қиймати 5 000 АҚШ долларидан ортиқ бўлган тайёр заргарлик буюмларини йўловчи божхона декларациясини тўлдирган ҳолда Ўзбекистон Республикасидан ташқарига олиб чиқишга ҳам рухсат берилди.

Аммо, мўмай даромад илинжидаги айрим шахсларни ушбу меъёрлар қониқтирмаётган кўринади.

Масалан, пойтахтимиз аэропортида Истанбулга парвози олдидан божхонадан “яшил” йўлак орқали ҳаракатланган йўловчилардан бирининг бўйнига ва қўлига тақилган 222 гр. оғирликдаги заргарлик буюмлари божхона ходимларининг диққатини тортди.

Гап шундаки, бир қарашда кумушдан ишлангандек тасаввур уйғотадиган мазкур тақинчоқларга шунчаки сиртдан кумуш туси берилган экан, холос. Экспертиза хулосасига кўра, аслида мазкур тақинчоқлар тилладан ишлангани маълум бўлди ва уларнинг умумий қиймати ўртача 100 млн. сўмни ташкил қилмоқда.

Мазкур заргарлик буюмлари хозирда вақтинча сақловга олиниб, ҳолат юзасидан божхона органлари томонидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, жорий йилнинг ўтган даври мобайнида “Тошкент халқаро аэропорти” чегара божхона пости ҳодимлари томонидан 14 кг.га яқин қимматбахо металл ва қимматбахо тошлардан ясалган заргарлик буюмларининг ноқонуний айланмасига чек қўйилди.

21.05.2021

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг