Ҳусусан, Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузурида 2021 йил 8 апрель куни ҳудудларда тадбиркорликни ривожлантириш ҳамда 2021 йил учун бандлик дастурининг ижросини самарали ташкил этиш масалаларига бағишлаб ўтказилган йиғилишда юклатилган вазифалардан келиб чиқиб, тадбиркорларга сифатли хизмат кўрсатиш, маслаҳат бериш, жойларда уларнинг фаолиятини амалга оширишга тўсиқ бўлаётган муаммоларни “мижозбай” ўрганиш ва тезкорлик билан ҳал этиш бўйича алоҳида топшириқлар берилган.
Шунингдек, тадбиркорларнинг муаммоларини эшитиш учун ва жойларда ҳал этиш учун, Тошкент вилояти божхона бошқармасининг бўлим бошлиқларидан ташкил этилган ишчи гуруҳи барча ташқи иқтисодий фаолият божхона постларда экспорт ва импорт операцияларини амалга ошириб келаётган ёки тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланаётган жисмоний ва юридик шахслар билан “очиқ мулоқот” тарзда учрашувлар ташкил этилди.
Учрашув давомида мурожаатларда қайд этилган муаммоларни тегишли ташкилотлар билан ҳамкорликда ҳал қилишга келишиб олинди. Бундан ташқари тадбиркорлар ўз фаолиятларини енгиллаштиришга кўмак берадиган масалалар юзасидан қонунчиликка ўзгартириш киритиш бўйича таклифларини билдирдилар.
Рақамларга мурожат қилсак, вилоят божхона бошқармаси томонидан хориждан импорт қилинган товарларга қонунчиликда белгиланган ставкалар асосида жами 3 трлн. сўм божхона тўловлари ҳисобланган бўлса, шундан, 1,7 трлн. сўм ёки 58,1 фоизи миқдордги божхона тўловларидан тадбиркорлик фаолиятини қўллаб-қувватлаш мақсадида имтиёзлар қўлланилди.
Экспорт қилинган товарлар 592,4 млн. АҚШ долларини ташкил қилиб, бу кўрсаткич ўтган йилга 188,5 млн. АҚШ долларига кўпайган.
Бу каби имконият ва имтиёзлардан оқилона фойдаланиб, ўз фаолиятини қонуний амалга ошираётган ҳар қандай тадбиркорлик субъекти қонун ҳимоясидадир. Божхона органлари ходимлари эса тадбиркорлик субъектларини ҳар томонлама қўллаб-қувватлашга ва ҳамкорликда соҳада вужудга келиши мумкин бўлган муаммоларни бартараф қилишга доимо тайёр.
20.05.2021